Бош саҳифа / Янгиликлар / Бошим кўкка етди
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Бошим кўкка етди

Муҳтарам юртбошимиз томонидан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига кўрсатилаётган эҳтиром ва эъзоздан барча сафдошларим қаторида чексиз хурсанд бўлиб бошим кўкларга етди.

Турмуш тарзимизда хабардор бўлиши, ёшимизга ёш қўшилишига камарбаста бўлаётганларнинг отасига раҳмат.

Яқинда Ўзбекистонимизда ишлаб чиқарилган “Дамас” автомашинасига имтиёзли равишда эга бўлган эдим. Невара, чевараларнинг қувонганини айтмайсизми? Куни кеча вилоят ички ишлар бошқармасининг йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан яна бир хайрли иш амалга оширилганининг гувоҳи бўлдим. Транспорт воситасини белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказишда ҳурмат-эътибор кўрсатдилар. “Ҳеч қандай оворагарчиликка ҳожат йўқ, отахон!” дея машинанинг барча ҳужжатларини, ҳатто алоҳида давлат рақамигача тахт қилиб бердилар.

Мана шундай эътибор ва ғамхўрлик учун мингдан-минг раҳмат.



Киритилган вақти: 05/05/2017 09:32 Кўрилганлиги: 4237
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 1
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг