Бош саҳифа / Янгиликлар / Бўстон тумани ҳокими И.С.Мамадалиевнинг “Ҳар бир тадбиркорга-кўмакдош, елкадош ва мададкормиз!” деган бош ғоя асосида тадбиркорларга МУРОЖААТНОМАСИ
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Бўстон тумани ҳокими И.С.Мамадалиевнинг “Ҳар бир тадбиркорга-кўмакдош, елкадош ва мададкормиз!” деган бош ғоя асосида тадбиркорларга МУРОЖААТНОМАСИ

Ассалому алайкум азиз Хамюртлар!

Куни кеча 7 ноябрь куни муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев раислигида ўтказилган видео селектор йиғилишида “Ҳар бир тадбиркорга-кўмакдош, елкадош ва мададкормиз!” деган бош ғояни илгари суриб, ушбу йўналишда аниқ вазифаларни белгилаб бердилар.

Туманда кичик бизнес ва ҳусусий тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб - қувватлаш, мавжуд муаммоларни ўрганиш ва уларни жойида бартараф этиш борасида аниқ тадбирларни кўрмоқдамиз.

Ҳурматли Юртбошимиз томонидан масъул идоралар ва тадбиркорлар ўртасида доимий мулоқотни йўлга қўйиш, уларнинг “дардини эшитиб”, муаммоларини ҳал этиш бўйича янги тизим ўрнатиб бердилар, шунга асосан ҳар ҳафтанинг  Душанба, Сешанба ва Чоршанба кунлари “тадбиркорлик куни” деб эълон қилинди.

Ушбу “Тадбиркорлик куни” да туманимиз тадбиркорлари 230 нафар тадбиркорлар ўзлари томонидан ишлаб чиқилган лойиҳалардаги мавжуд муаммолари бўйича мурожаатлар ўрганилиб, шундан 185 та масалалари ҳал этилди, бироқ, 45 та тадбиркорлар томонидан кўтарилган муаммолари амалдаги қонунчиликка тўғри келмаганлиги учун рад этилди. 

Мисол учун: Туманда  “Сайёра фаввораси” МЧЖ томонидан “Ип калава ва тиркотаж матоларини бўяшни ” ташкил этиш учун туман захирасидан 1.8  га ер майдони ажратиб берилиб, хозирда қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

 

Ҳурматли тадбиркорлар!

Республика вазирлик ва идоралар билан биргаликда туманимизда 2019-2020 йилларда умумий қиймати
335 млрд. 753 млн.сўмлик  инвестицияларни ўзлаштирилиши ҳисобига 30 та янги лойиҳалар Дастурини ишлаб чиққанмиз.

Ўтган даври мобайнида олиб борилган тадбирлар натижасида 99 млрд 53 млн.сўм миқдоридаги инвестицияларни ўзлаштирилиши ҳисобига 13та лойиҳалар ишга туширилишига эришдик. 


Мисол учун: Туманидаги “Бўз броллер” ҳусусий корхонаси томонидан “Паррандачилик” комплекси ташкил қилиш лойиҳасини амалга ошириш ҳисобига 2.0 млрд.сўм инвестициялар ўзлаштирилди ва 20 та янги иш ўринлари яратилди.

Ҳамда, “Евро экфин” МЧЖ томонидан “Чорвачимликни кенгайтириш”ни  ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш ҳисобига 30 млрд. сўм инвестициялар ўзлаштирилди ва 150 та янги иш ўринлари яратилди.


Шу ўринда 2019 йил якунига қадар яна 25 млрд сўмлик  3 та лойиҳаларни инвестор хамкорларимиз билан бирга ишга туширишни олдимиз мақсад қилиб олганмиз. 

Яна бир муҳим масала, туманимизда кичик саноат зонаси ташкил этиш учун “Кўхинур” махалла фуқаролар йигини худудидан  2 гектар ер майдони ажратилмоқда. Шу билан биргаликда ушбу ажратилаётган ер майдонларида ўз лойиха таклифларингиз билан тадбиркорлик фаолиятингизни ташкил этиб экспорт боп, импорт ўрнини босувчи махсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналарни ташкил этишга чақираман.

Азиз ҳамюртлар!

Муҳтарам Президентимизнинг топшириқларига асосан ўтган йилдан бошлаб тумандаги бўш ер майдонлари “Е-Ижро” аукцион дастури орқали сотилиши йўлга қўйилди. 

Тадбиркорлик қилмоқчи бўлган ҳар бир ташаббускор ушбу дастур орқали ўзига маъқул бўш ер майдонларини бемалол сотиб олиши мумкин.

Жумладан, туманимизда тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида уларга бино - иншоотлар ва ер майдонлари ажратиб бериш бўйича аввал хусусийлаштирилган ва ҳозирда самарасиз фойдаланилаётган бино-иншоотлар тўлиқ хатловдан ўтказилди.

Ўтказилган хатловлар натижасида 65 та  бўш турган ёки самарасиз фойдаланилаётган объектларни аниқладик ва ушбу объектларнинг 29 тасига самарасиз фойдаланилаётгани сабабли таъсирчан солиқ механизми қўлланилди.

Шу билан бирга, 45  та бўш турган объектлар фаолиятини тиклаш юзасидан 33 та объект мулкдорлари томонидан истиқболли лойиҳалар ишлаб чиқилиб бунинг натижасида  33 млрд.сўм миқдорида инвестициялар жалб қилиниши келишиб олинди. 

Ҳурматли тадбиркорлар!

Ҳомашёни қайта ишлаш ва экспорт салоҳиятини ошириш имкониятлари бўйича 2018 йил давомида 92 минг. тонна мева-сабзавот етиштирилди. Бироқ туманимизда мева-сабзавот маҳсулотларни қайта ишлаш корхонаси мавжуд эмас.

Шуни инобатга олиб 2020-2021 йилларда жами 10 минг тонна мевани қуритиш ҳамда 15 минг тонна мева-сабзавотларни қайта ишлаш корхонаси ташкил этиш зарур.

Бундан ташқари, мева - сабзавотчиликни кўпайтириш бўйича сув таъминоти оғир, балл бонитеди паст худудларимизда (Янги турмуш, Якка тол) ер майдонларда томчилатиб суғоришни жорий қилиб, гидропоникали иссиқхоналар ҳамда боғ ва токзорлар барпо этиш режалаштирилган.

Тумандаги мавжуд сабзавотчилик фермер хўжаликларининг ер майдонларида иссиқхоналар ташкил этишни керак. Натижада очиқ майдонларга нисбатан икки баробар кўп ҳосил олинади.  

 

Шулар қаторида, туманимизда тухум етиштиришга ихтисослаштирилган паррандачилик фермер хўжаликлари мавжуд эмас. Аҳоли ҳонадаларида
етиштирилаётган тухум, истеъмол меъёрни бор йўғи 40-50 фоизга қопланмоқда.

Аҳолини парранда маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қоплаш мақсадида тумандаги фойдаланилмай бўш турган захира (экин еридан ташқари) ерларида янги парандачилик хўжаликларини ташкил этиш зарурлиги юзага келмоқда. 

Қадрли дўстлар!

Жорий йилнинг 9 ой якуни билан туманимизнинг саноат махсулотлари ишлаб чиқаришда кичик бизнеснинг улуши                   92 фоиз, ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотларининг Вилоятимизда тутган ўрни 15-ўринга тўғри келмоқда.

2020 йил якуни билан ушбу кўрсаткичларда сезиларили даражада ўсиш кутилмоқда.

Мамлакатимизда олиб борилаётган кенг қўламли ислоҳотлар натижасида иқтисодиётимиз туб ўзгартиришлар амалга оширилмоқда. Бу борадаги ишларимиз самарасини янада ошириш мақсадида тадбиркорлар учун қулай имтиёзлар яратилмоқда.

Жумладан, хорижий инвесторнинг пул шаклидаги улуши
5 миллион АҚШ долларидан кам бўлмаган янгидан ташкил этилаётган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар давлат рўйхатидан ўтган санадан бошлаб 10 йил мобайнида солиқ қонунчилигида ўзгаришлар юз берган ҳолларда, юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, қўшилган қиймат солиғи, мол-мулк солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи, ягона ижтимоий тўлов, ягона солиқ тўлови тўлашнинг мазкур корхоналар давлат рўйхатидан ўтиш санасида амал қилган меъёрлари ва қоидаларини қўллашга ҳақли эканликлари белгилаб берилди.

Тўғридан - тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этадиган иқтисодиёт тармоқлари корхоналаридаги инвестициялар ҳажмидан келиб чиқиб фойда солиғи, мулк солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш солиғи, микрофирма ва кичик корхоналар учун белгиланган ягона солиқ тўловни тўлашдан озод қилиш кўринишида солиқ имтиёзлари берилган.


Мисол учун: Тўғридан-тўғри хусусий хорижий маблағларни жалб қилинган инвестициялар ҳажми:

300 минг АҚШ долларидан 3 млн. АҚШ долларигача бўлганда – 3 йилга;

3 миллиондан 10 млн. АҚШ долларигача бўлганда – 5 йилга;

10 млн. АҚШ долларидан ортиқ бўлганда – 7 йил муддатга солиқ имтиёзларидан фойдаланиши мумкинлиги белгиланди.


Ҳурматли тадбиркорлар!

Яна шуни айтиш керакки, Мухтарам Президентимизнинг шахсан топшириқлари билан тижорат банклари тизимида тадбиркорликни ривожлантириш борасида бир нечта имтиёзлар яратилди.

Жумладан, тадбиркорлик субъектлари тижорат банкларида банк ҳисоб рақамларини очишда ҳеч қандай банк хизмати ундирилмайди ва хисоб рақамни электрон шаклда (яни банкга бормасдан) очиш имконияти яратилган.

 

 

Эндиликда тадбиркорларга мутасадди тижорат банклари томонидан 3 йил муддатгача 6 ой имтиёзли давр билан Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаштириш ставкасида (16 фоиз) кредит маблағлари ажратилади. Бунда энг кам иш хақининг 150 баробаригача бўлган миқдорда гаров таъминотисиз, яни сектор раҳбарининг хулосасига асосан кредит олиш мумкинлиги белгиланди.

Аргосаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти сохасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлигининг Халқаро қишлоқ хўжалиги тараққиёти жамғармаси иштирокидаги “Қишлоқ хўжалигини диверсификация ва модеринизация қилиш” лойиҳаси доирасида Тадбиркорларнинг Қишлоқ хўжалиги йўналишидаги лойиҳаларга 10 йил муддатгача 3 йил имтиёзли давр билан 500 минг АҚШ долларигача бўлган миқдорда кредитлар ажратилади.

Бунда кредит маблағи миллий валютада ажратилса Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаштириш ставкасида 16 фоиз, АҚШ долларида молиялашса йиллик 6 фоиз ставкада ажратилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан тижорат банкидан кичик тадбиркорлик субъектларига ажратилаётган кредитларнинг 50 фоизигача (бунда 2 млрд.сўмдан ошмаган миқдорда) кафилликлар берилади.

Ушбу жамғарманинг кафилликлари барча тижорат банклари томонидан қабул қилинади. Шунингдек жамғарма томонидан
8 млрд.сўмгача ажратилаётган кредитлар бўйича фоиз харажатларининг бир қисми (5 фоизи)ни компенсация тарзида қоплаб беради.

Қадрли ҳамюртлар ва ҳурматли тадбиркорлар!

Буганги шарт-шароитлар ва яратилган имтизлардан унумли фойдаланиш шу билан бирга жонажон Ватанимиз иқтисодиётининг тарақий этишига ўз хиссангизни қўшинг!

Ҳамиша юртимиз тинч, Юртбошимиз омон бўлсин!

   Бўстон туманида тадбиркорлик фаолияти бўйича таклиф ва мурожатларингизни доимий иш фаолиятида бўлувчи куйидаги телефонларга мурожат қилишингиз мумкун

 

1)     74 333-24-64,     74 333-18-38

2)     98 270 50 09,     94 108 55 50

3)     94 917 71 17


Киритилган вақти: 22/11/2019 16:41 Кўрилганлиги: 2823
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 1
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг