Ушбу жараённи олиб бориш учун вилоятимизда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 ноябрдаги "Республика олий таълим муассасалари бакалавриатига кириш тест синовларини ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 апрелдаги қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Андижон олимпия захиралари коллежи манежи танлаб олинди ва белгиланган талаблар асосида тест синовларини ўтказиш учун тайёрланди.
Давлат тест маркази томонидан 2018-2019 ўқув йилида 4 та олий таълим муассасасига абитуриентлар сони 75 минг нафар бўлиши прогноз қилинган эди. Ҳақиқатда эсабакалавриат таълим йўналишларига 47 минг 718 та ариза келиб тушди. Коллеж манежида 1 сменада 2040 нафар абитуриент тест топширишлари учун шароитлар яратилди.
Андижон вилояти олий таълим муассасалари абитуриентларини гуруҳ бўйича тақсимоти амалга оширилиб, коллеж манежида 12 кун давомида тест синовлари ўтказилиши режалаштирилди. Тақсимотга кўра ушбу жойда2 сменада -- ҳар бир сменада 68 тадан гуруҳ 1 кунда жами 136 та гуруҳда4080 тагача абитуриент тест топширадилар. Бинога 5 таайланма кузатув камераси ва 5 та шахсни идентификация қилиш камералари ҳамда йўналтирилган 46 дона кузатув камералари ўрнатилди. Спорт павильонида эса тиббиёт хонаси тайёрланиб, тиббий анжом ва дори-дармонлар билан таъминланди.
Ҳудуднинг 2 та кириш эшигига4 та махсус кабиналар ўрнатилди. Ёритиш чироқлари синовдан ўтказилди.
Андижон Олимпия захиралари коллежи биноси ташқарисига-абитуриентлар тўпланиш жойларига ҳар бирида400 кишига мўлжалланган енгил конструкцияли айвонлар ўрнатилди. Андижон давлат тиббиёт институти клиникаси автотураргоҳи ҳудудида ота-оналар учункутиш жойлари ҳозирланди ва тест жараёнларини онлайн кузатиш мақсадида монитор ўрнатилди.
Вилоят ҳокимлиги, ички ишлар бошқармаси жамоат тартибини сақлаш ва бошқа мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида коллежда ўқув машқлари ўтказилди ва кузатувчиларга тегишли тушунчалар берилди.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, турли найранглар билан ўқишга киришимконияти максимал даражада пасайтирилди. Тест синовларига йил давомида пухта тайёргарлик кўрган ёшларнинг натижалари ижобий бўлишига ишонаман.