Кеча Андижон шаҳридаги «Соғлом авлод» ўйингоҳида Ўзбекистон футбол чемпионатининг пролигасида тўп сураётган вилоятимизнинг асосий жамоаси Фарғонанинг «Истиқлол» клубини қабул қилди. Беллашув 2:1 ҳисобидамайдон эгалари фойдасига ҳал бўлди. «Андижон» очколар сонини 63 тага етказиб, муддатидан аввал суперлигада ўйнаш имконини берувчи йўлланмани нақд қилиб қўйди.
Вилоят ҳокими Ш. Абдураҳмонов «Андижон» жамоаси, унинг бош мураббийи Элдар Сакаевни, барча мухлисларни вилоятимиз футболидаги қувончли воқеа билан чин кўнгилдан табриклади, унгамуносиб ҳисса қўшганларни автомобиллар, пул мукофотлари билан рағбатлантирди.