Чоп этиш версияси
Юклаб олиш (pdf)
Буюк Бобурга эҳтиром
Андижонда буюк шоҳ ва беназир шоир, улкан салтанат асосчиси Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 536 йиллиги кенг нишонланди. Улуғ мутафаккир номи билан аталувчи майдонда санага бағишланган тантанада республикамиз ҳудудларидан келган, хориждан ташриф буюрган меҳмонлар, адиблар, олимлар, жамоатчилик вакиллари, ёшлар иштирок этдилар.
Йиғилганларни вилоят ҳокими Ш.Абдураҳмонов қизғин қутлади. Буюк бобомизнинг халқларни бирлаштирган маърифати, бунёдкорлигини эътироф этди. Унинг сиймоси беш арсдан оша ҳозир ҳам эзгуликка чорлаётгани диққатга сазовор. Жумладан, мамлакатимиз Президентининг Ҳиндистонга қилган амалий ташрифи доирасидаги келишувларга асосан биргина вилоятимизда умумий қиймати 300 миллион доллардан зиёд 50 та лойиҳа ҳиндистонликлар билан бирга амалга оширилаётгани бунинг ёрқин ифодаси эканлигини таъкидлади.
Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси раисининг ўринбосари Ғ.Мажидов ўз сўзида Мирзо Бобурнинг адабий мероси хусусида фикр юритди, унинг ғазалларидан намуналар келтирди.
Буюк ватандошимиз ҳайкали пойига гулдасталар қўйилди.
Киритилган вақти: 14/02/2019 19:19 Кўрилганлиги: 3227