Бош саҳифа / Янгиликлар / Буюртмачилар талаби қондирилмоқда
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Буюртмачилар талаби қондирилмоқда

Тадбиркор ва ҳунармандлар маскани Булоқбоши туманида кичик бизнес субъектларининг сони ортиб бормоқда. Буюк Турон маҳалласидаги тадбиркор Давронбек Эргашев бошчилигида самарали фаолият юритаётган мебелсозлар бунга мисолдир.


Тадбиркор ва ҳунармандлар маскани Булоқбоши туманида кичик бизнес субъектларининг сони ортиб бормоқда. Буюк Турон маҳалласидаги тадбиркор Давронбек Эргашев бошчилигида самарали фаолият юритаётган мебелсозлар бунга мисолдир.

Улар яратаётган 10 дан ортиқ турдаги маҳсулотлар юқори сифати билан истеъмол бозорида тез ўрин эгаллади. Йилнинг ўтган даврида буюртма асосида 250 миллион сўмликдан ортиқ маҳсулот ишлаб чиқарилди.

– Икки йил аввал фаолиятимизни йўлга қўйгандик, – дейди ёш тадбиркор. – Албатта, бугунги даврни замонавий технологияларсиз тасаввур этиб бўлмайди. Шундан келиб чиқиб, "Ҳамкорбанк" томонидан берилган 18 миллион сўм молиявий кўмак ҳисобига Хитойдан ёғочга гул ўювчи дастгоҳ сотиб олдик. Иш унумдорлиги ортиб, маҳсулот таннархи кескин арзонлашди. Илгари қўл билан бажарилган ишлар эндиликда мана шу машина орқали амалга оширилмоқда.

Дастлаб миллий услубда сандиқлар тайёрланиб, ички бозорда сотилаётганди. Тез орада мижозлар сони ортиб, мебель ва турли уй жиҳозлари тайёрлаш ўзлаштирилди. Жамоа маҳаллий ёшлардан иборат. Ҳар бир уста янги лойиҳалар ташаббуси билан чиқиши шарт. Маҳорат ва изланиш ҳисобига тайёр маҳсулот янгича қиёфа касб этади.

Рақобатчилардан фарқли равишда миллий ва замонавий услубда ишланган жавон ва меҳмонхона жиҳозларининг сифати ўзига яраша. Мижозлар талаби доим эътиборда.

Тадбиркор бир қатор ишларни компьютерлаштирилган дастгоҳлар ёрдамида амалга ошириш ҳаракатида. Натижада маҳсулот тури кўпайиб, экспорт имконияти юзага келади.

Эътиборлиси, бу ерда ярим тайёр маҳсулотлар ҳам тайёрланади. Тумандаги бир неча тадбиркорлик субъектлари билан шартнома имзоланган. Уларга кўрсатилаётган хизматдан топилган даромад янги дастгоҳлар сотиб олишга сарфланади.

– Маҳалламизда ишлаб чиқарувчилар кўпчиликни ташкил этади, – дейди МФЙ раиси Зокиржон Тешабоев. – Ҳар икки хонадоннинг бирида чеварлар бор. Тунукасоз ва дурадгорлар сафи кенгайиб бормоқда. Улар бандликни таъминлашга ва турмуш фаровонлигининг юксалишига хизмат қилади.



Manba:auz.uz


Киритилган вақти: 18/12/2016 16:29 Кўрилганлиги: 4290
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 1
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг