Ҳурматли ҳамюртлар !
Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ва унинг шаҳар ва туманлардаги бўлимлари томонидан аҳолига ҳамда вилоятимизга ташриф буюрган меҳмонларга янада қулайлик яратиш мақсадида хафтанинг дам олиш, шанба ва якшанба кунлари ҳам фуқароларни қабул қилиниши йўлга қўйилганлигини эслатиб ўтамиз.
Фуқаролар ва вилоятимиз меҳмонлари дам олиш кунларида миграция ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасига доир, хусусан хорижга чиқиш паспортини расмийлаштириш, тайёр бўлган паспортни олиб кетиш, паспорт билан боғлиқ бошқа масалаларда, шунингдек, тайёр бўлган хорижга чиқиш паспортини олиш учун ҳар куни соат 8-00 дан кеч соат 22-00 га қадар Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ва унинг жойлардаги бўлимларига мурожаат қилишлари мумкин.
Эслатиб ўтамиз,
Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг 1995 йил намунасидаги фуқаролик паспортини
Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспортига алмаштириш муддати
2019 йил
31 декабрь кунига қадар деб белгиланган.
Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси
Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси