Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

ЭҲТИРОМ

Вилоятимиз марказида жойлашган Муҳаммад Юсуф номидаги она тили ва адабиёт фанлари чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб интернат ва шоир номи билан аталувчи майдон шеърият ихлосмандлари, пойтахтдан ташриф буюрган шоир ва ёзувчилар, қўшни Қирғизистон республикасидан ҳамда турли вилоятлардан келган меҳмонлар билан тўлди. Мактаб-интернатда ташкил этилган музейнитомоша қилиб, шоир овози ёзилган аудио тасмаларни эшитганлар қалбида унга эҳтиром янада кучайди.

Майдонга ўрнатилган шоир бюсти атрофида тантанали маросим бўлиб ўтди. Уни Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Хуршидабону Қўчқарова олиб борди. Вилоят ҳокимининг ўринбосари Серобиддин Исмоилов, сенатор Энахон Сиддиқова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Умида Абдуазимова, Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳиби Эъзоза Обиджонова, шоирнинг рафиқаси Назира ас-Салом ва бошқалар сўзга чиқиб, адабиётга берилаётган юксак эътибор, Муҳаммад Юсуф ижодига бўлган чексиз муҳаббат ҳақида сўзладилар.














Анжуманга ташриф буюрган қўшни Қирғизистон республикаси Қорасув райони ҳокими ўринбосари Меҳринисо Жўраевани суҳбатга тортдик.

- Мен Андижонга келмаганимга 20 йил бўлганди, - деди у ҳаяжон билан. – Бугун ажойиб осмонўпар бинолари савлат тўкиб турган гўзал ва пурвиқор шаҳарни кўриб, кўзларимга ишонмаяпман. Муҳаммад Юсуф ижодини қирғиз шоири Алимқул Усмоновга ўхшатдим. У ҳам Ватан, меҳр-оқибат, армонли севги ҳақида худди Муҳаммад акадек куйлаб ўтган. Шеърлари қўшиқ бўлиб ҳамон яшаб келади.

Шу куни Қорасув районидаги Х. Тожиматов номли ўзбек мактабидан ташриф буюрган бир гуруҳ ўқитувчи ва ўқувчилар Муҳаммад Юсуф бюсти пойига гулчамбарлар қўйдилар.

Қўшни вилоятларда ташкил этилган ижодкорлар мактаблари иштирокчилари билан Андижондаги «Бобур издошлари» тўгараги қатнашчилари ўртасида бахри байтлар узоқ давом этди.



Охирги ўзгариш: 15/05/2018 10:56 Кўрилганлиги: 4066
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 1
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг