Вилоятимиз хусусан, Андижон шаҳри ҳудудида жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликнинг, содир этилиши мумкин бўлган турли хил жиноятларнинг олдини олишга эътибор кучайтириляпти. Тадбирлар доирасида жорий йилнинг 26 август куни Андижон шаҳрининг Эски шаҳар ҳудудида жойлашган “Ўзбегим” садо мажмуаси олдида 150 нафар фуқаро иштирокида профилактик тушунтириш ишлари олиб борилди.
Профилактик тадбир давомида фуқаролар томонидан ҳозирги кунда ўзларининг ёнларида, асосан яширин равишда ёки ҳар эҳтимолга қарши ўткир жисмлар ёки совуқ қуролларни олиб юриш оқибатида қасддан ёки эҳтиётсизлик орқасидан қотиллик, қасддан баданга шикаст етказиш, босқинчилик каби жиноятлар кўпайиб кетаётганлиги таъкидланди. Андижон шаҳар ҳудудида шу каби ўткир тиғли жисмлар орқали содир этилиши мумкин бўлган жиноятларнинг олдини олиш учун масъул ходимлар ёки ички ишлар органлари ходимларидан ташқари фуқаролар ҳам фаол бўлимлари айтиб ўтилди.