Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

ЭЪЛОН


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги “Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5886-сонли фармони ижроси юзасидан қишлоқ жойларида аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш орқали даромади юқори бўлмаган ҳамда уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган оилалар учун уй-жойлар қуриш мақсадида:

 

Андижон вилояти ҳокимияти

2020 йилда қишлоқ жойларида кўп қаватли уй-жойлар қуриш учун тадбиркорлик субъектларини танлаш юзасидан танлов савдоларини эълон қилади

 

№ 2020-01

 

Танлов савдолари эълон қилинган сана:  2020 йил  _____ октябрь

Танлов таклифларини тақдим этиш учун охирги муддат:  Эълон чоп этилган санадан 30 кундан сўнг

Кўп қаватли уй-жойларни қуришни молиялаштириш манбаси: Тадбирколик субъектларининг ўз маблағлари, тижорат банкларидан олинган кредитлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

 

            1. Танлов иштирокчилари қуйида санаб ўтиладиган ҳар бир танлов пакетлари учун муҳрланган танлов таклифларини тақдим этишлари мумкин.

            2. Андижон вилояти ҳокимияти тадбиркорлик субъектларини қуйида келтирилган лотлар бўйича кўп қаватли уй-жойлар қурилишини амалга ошириш учун муҳрланган танлов таклифларини тақдим этишга таклиф қилади.

            3. Танлов савдолари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2020 йил 4 июнда 355-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талаблари асосида ўтказилади.

            4. Танлов иштирокчилари қўшимча маълумот олиш ва танлов ҳужжатлари билан танишиш учун Андижон вилояти қурилишда танлов савдоларини ташкил этиш худудий консалтинг марказига қуйида кўрсатилган манзил бўйича мурожаат қилишлари мумкин:

 


Андижон вилояти

Манзил: Андижон ш. А.Навоий шох

кўчаси 30-уй

Телефон: (0 374) 223-57-05

Факс:       (0 374) 223-57-05


 

            5. Танлов ҳужжатларини нусхасини олиш учун иштирокчилар қуйидаги тартибда юқорида кўрсатилган манзил бўйича мурожаат қилишлари мумкин:

“_______вилояти, _________тумани, ____________массивидаги,  _________ лот               ____та кўп қаватли уй-жойлар қурилишини амалга ошириш учун танлов ҳужжатларини беришингизни сўрайман.” шаклида юқоридаги манзилларга ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилиш лозим.

Танлов ҳужжатларини эълон чоп этилган санадан бошлаб барча иштирокчилар олишлари мумкин.

Кейинчалик қайтариб берилмайдиган пул тўлови танлов ташкилотчиларининг – Андижон вилояти қурилишда танлов савдоларини ташкил этиш консалтинг марказининг банк ҳисоб рақамларига ўтказилиши лозим. Бир тўплам танлов ҳужжатлари учун кейинчалик қайтариб берилмайднган ЭКИХ га тенг.

Банк ҳисоб рақами реквизитлари қуйида келтирилган:


Андижон вилояти

Банк: АТИБ "Инфинбанк" Андижон шаҳар бўлими

ИНН: 202 453348

Х/р: 2021 2000 4036 4994 4001


 

6. Танлов таклифлари қуйидаги тартибда тақдим этилиши лозим:

Юқорида кўрсатиб ўтилган худудий консалтинг марказига;

Таклифларни такдим этиш сўнгги муддатигача;

Лотлар рўйхатида кўрсатиб ўтилган сана ва вақтгача;

Танловҳужжатларида кўрсатилган тартибда таклиф кафолати сифатида декларация такдим этиш;

Кўп квартирали уй-жойларни жойлаштиришнинг бош режаси, техник тавсифи ва лойиҳа эскизи;

Квартиранинг бир квадрат метрининг (1 м2) реализация нархи;

Кўп квартирали уй-жойни ўз маблағлари ҳисобидан қуриш учун етарли маблағни мавжудлиги тўғрисида маълумотнома.

7. Танлов таклифларини очилиши таклифлар такдим этишнинг охирги кунида танлов савдоларида қатнашиш истагини билдирган барча ташкилотлар иштирокида қуйида келтирилган манзилда ўтказилади:


Андижонвилояти

Манзил: Андижон ш. А,Навоий шох кўчаси 30-уй

Телефон: (0 374) 223-57-05

Факс:       (0 374) 223-57-05


Охирги ўзгариш: 07/10/2020 18:47 Кўрилганлиги: 2309
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 139
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг