Кундан кунга яшараётган Андижонда Халқаро хотин-қизлар куни катта шодиёна билан нишонланди. Муҳташам «Тошкент премиум» тантаналар саройида бўлиб ўтган тадбирга вилоятимиз хотин-қизларининг илғор вакиллари, Давлат мукофоти соҳиблари, иқтидорли қизлардан бир гуруҳи таклиф этилди.
Йиғилганларни вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Шуҳратбек Абдураҳмонов табриклаб, фаол аёлларга Фахрий ёрлиқлар ва қимматбаҳо совғалар топширди.
Байрамона дастурхон теварагида жам бўлганларга самимий тилаклар, дил сўзлари изҳор қилинди.
Эл севган санъаткорларнинг концерт дастури байрам қатнашчиларигақувонч улашди.
М. Отамирзаева.
Суратларда: байрамнинг ҳаяжонли дамлари.
Х. Араббоев олган суратлар