Бош саҳифа / Янгиликлар / Фаол аёллар билан мулоқот
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Фаол аёллар билан мулоқот

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов  Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан вилоятимизнинг фаол аёллари билан Андижон шаҳридаги Ёшлар марказида учрашди.




Видеоконференция тизимида ўтган мулоқотда вилоятдаги 10 мингга яқин хотин-қизларимиз вилоят раҳбарининг байрам табриги ва Мурожаатини  бевосита тингладилар. Тантанали маросимга турли соҳаларда самарали меҳнат қилаётган аёллар, хотин-қизлар қўмиталари фаоллари, диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилар, Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорлари, оммавий ахборот воситалари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари таклиф этилди. Тадбир давомида вилоят ҳокими “Зулфия” номидаги давлат мукофотига Андижон вилоятидан номзоди қўйилган 22 нафар қизлар билан ҳам суҳбатлашди ҳамда уларга омадлар тилади. Шунингдек Олий Мажлис Сенати аъзоси Ш. Абдураҳмонов ўз Мурожаатида мамлакатимизда хотин-қизлар ва оила масаласи давлатимиз сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири эканлигини, яқин икки йилдаги  бу соҳада қабул қилинган Ҳукумат қарорлари эса оналик ва болаликнинг муҳофазаси мустақиллик йиллари тарихининг энг юқори чўққисига кўтарилганлигини алоҳида таъкидлади.  Оилаларнинг қонуний асосларини мустаҳкамлаш, оилавий ажримларни олдини олиш борасида олиб борилаётган ишларни кучайтириш юзасидан оилаларда, маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, ажралиб кетиш арафасида бўлган оилаларни тиклаш,  аҳоли ва ёшлар ўртасида никоҳ ва оила ҳуқуқи, оила маънавияти, оила маърифати тўғрисида, шунингдек ноқонуний никоҳ, эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг салбий оқибатлари тўғрисида тарғибот ишларини олиб боришда аёлларимизнинг ўрни беқиёс эканлигини айтиб ўтди. Оилалардаги баракани бўлишида онахонларимизни дуолари, меҳнаткаш аёлларимизни ўз томорқаларидан унумли фойдаланишлари, ўқувчиларимизнинг давомат кўрсаткичларида бевосита уларнинг оналари назорати муҳим эканлиги ҳам вилоят раҳбари назаридан четда қолмади. Тадбир сўнгида фаол аёлларимиз вакилалари сўз олишиб Мурожаат юзасидан ўз нуқтаи назарини билдирдилар.


Киритилган вақти: 04/03/2019 20:45 Кўрилганлиги: 3555
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 1
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг