Унда Фарғона, Андижон, Наманган, Тожикистоннинг Сўғд ҳамда Қирғизистоннинг Ўш, Жалолобод, Боткен вилоятларидаги давлат бошқарув органлари, ёшлар ташкилотлари, миллий-маданий марказлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, диний соҳа вакиллари, экстремизм ва терроризмга қарши кураш йўналишида илмий-амалий тажрибага эга мутахассислар, талабалар иштирок этдилар.
Фестиваль доирасида "Марказий Осиё минтақасида экстремизм ва терроризмга қарши курашнинг долзарб масалалари" мавзусида ўқув семинари,"Биз, келажакни биргаликда бунёд этамиз" шиори остида ёш олимларнинг инновацион ғоялари, тадбиркор ваҳунарманд ёшлар ишлаб чиқараётган маҳсулотлар кўргазмаси ташкил этилди.
Ислом Каримов номидаги театр ва концертлар саройида намойиш этилган "Хазон бўлган гул" спектакли ёшларни огоҳликка чақирган бўлса, мини-футбол, волейбол, стол тенниси бўйича ўтказилган "Дўстлик кубоги" мусобақалари қизғин ва муросасиз баҳслар асосида якун топди.
– Асосий мақсад 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида илгари сурилган хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлашга қаратилган, – дейди Ёшлар иттифоқи Фарғона вилояти кенгаши раиси Аҳаджон Акбаров.
– Уч миллат ёшлари бирга ўйнаганда, уч мамлакат байроғи тенг ҳилпираганда, юракларимиз ҳаяжондан ёрилаёзди, – дейди Тошкент давлат аграр университети Андижон филиали талабаси Гавҳар Усмонхўжаева. –Эътибор беринг, фестиваль логотипида бир-бирини жипс ушлаган учта қўл тасвирланган. Бу, бежиз эмас, Ўзбекистон,Қирғизистон ва Тожикистоннинг дўстлиги абадийлигидан далолат!
– Юртингизда биринчи бор бўлишим, – дейди боткенлик Досмамат Султонов. – Бизни жуда катта эҳтиром ва тантаналар билан кутиб олишди. Жуда хурсандман.
Фестиваль Фарғона шаҳридаги "Истиқлол" стадионида ёшлар иштирокида ўтказилган гала-концертбилан якунланди.