Бош саҳифа / Янгиликлар / Фуқаро бўлиш бахти
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Фуқаро бўлиш бахти

Яна 22 нафар ҳамюртимизга фуқаролик паспортлари топширилди

Вилоят ҳокимлигида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 15 августдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинган бир гуруҳ шахсларга фуқаролик паспорти тантанали равишда топширилди.




Маросимда Президентимиз раҳнамолигида инсон манфаатлари йўлида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар юртимизда яшаётган ҳар бир шахснинг ҳуқуқ ва эринликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, турмуш фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилаётгани алоҳида таъкидланди. Мамлакатимизда истиқомат қилиб, давлатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшаётган, лекин фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикаси фуқаролигининг берилиши уларнинг конституция ва қонунларда мустаҳкамланган ҳуқуқларидан тўла фойдаланишига имконият яратмоқда.

- Бугун оиламиз учун унутилмас шодиёна, - дейди Асака шаҳрида истиқомат қилувчи Мукаррамхон Мурзаева. – 23 йилдан буён кутган, орзуйимдаги кун етиб келди. Мен, фарзандларим - Қобилжон, Зарифахон, Розахонларга Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик паспорти шахсан вилоят ҳокими томонидан тантанали тарзда топширилди. Бунинг учун Президентимиз Шавкат Мирзиёевдан миннатдормиз. Бундан сўнг ҳам шу юртнинг фуқароси сифатида янада ғайрат-шижоат билан Ватанимиз тараққиёти учун оиламиз билан меҳнат қиламиз.

Спортнинг яккакураш турларига ихтисослаштирилган Андижон шаҳридаги болалар, ўсмирлар спорт мактаби мураббийи, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози” унвони соҳиби Зиятдинбек Тойгонбаев ҳам ушбу Фармонга кўра Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинди.






– Мутахассислигим бўйича ишлаб давлатимиз ва халқимизга хизмат қилаётганимдан фахрланаман, – дейди Зиятдинбек Тойгонбаев. – Аммо фуқаролик паспортим йўқлиги сабаб кўнглимнинг бир чети кемтик эди. Президентимизнинг фармони туфайли орзуим ушалди, она-юртимнинг тўлақонли фуқароси бўлдим. Бу юксак шарафнинг масъулиятини бугун паспортни қўлга олиб яна бир бор ҳис қилдим.

Тадбирда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов сўзга чиқди ва паспортларни ўз эгаларига топшириб, келгусида юртимиз равнақи йўлидаги ишларида омад тилади.

Президентимизнинг фуқаролиги йўқ шахсларни фуқароликка қабул қилиш тўғрисидаги 6 та фармони эълон қилинди. Шу кунга қадар вилоятимизда истиқомат қилувчи 36 нафар шахсларга фуқаролик паспорти топширилди.



Охирги ўзгариш: 14/09/2017 12:31 Кўрилганлиги: 5154
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 1
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг