Олий Мажлис Сенати аъзоси, вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ўтган йилнинг 27 октябрь куни фуқаролар қабулини ўтказди. Андижон шаҳри, Хурсандлик МФЙдан Гулноза Исмоилова, Андижон тумани, Чем маҳалласи, Навқирон кўчаси, 88 уйда яшовчи Дилдора Қамбарова, Андижон тумани, Қоратут МФЙ, Зомин кўчаси, 38-уйда турувчи Инобатхон Артиқова, Пахтаобод тумани, Муҳидинбой МФЙ, Олтин йўл кўчаси, 71-уйда истиқомат қилувчи Тоҳиржон Содиқов, Асака тумани, Юқорибўз МФЙ, Чек кўчасидан Дилноза Дадабоевалар ўзларини қийнаётган масалаларни айтиб, ёрдам сўрашди.
Феруза Мирзакаримова (Андижон шаҳри, Аркичи кўчаси, 20-уй), Саида Маматхўжаева (Андижон шаҳри, Маҳжурий кўчаси, 170-уй - оийлавий ётоқхона), Муҳаббат Мирзаева (Жалақудуқ тумани, Ойим қишлоғи, Иттифоқ МФЙ, Сувбоши кўчаси, 57-уй) сингари фуқаролар ўзларининг муаммолари бўйича мурожаат қилишди. Улар уй-жойли бўлиш, ишга жойлашиш истакларини билдиришди. Фуқароларнинг мурожаатлари назоратга олиниб, ҳал этиш чоралари кўрилди.