Бугун Андижон вилояти ҳокимлигининг "Ганж" залида Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинган шахсларга паспорт топшириш тантанали маросими бўлиб ўтди.
Маросимда раислик қилган вилоят ҳокими – Шухратбек Абдураҳмонов мамлакатимизда фуқароликка қабул қилиш борасида қонунийлик, инсонпарварлик ва ижтимоий бағрикенглик тамойилларига асосланган тизимли ҳолда амалга ошилаётган инсон манфаатларига риоя қилинишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида сўз юритди. Рақамларнинг кўрсатишича ўтган давр мобайнида 1243 нафар шахс Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинган бўлса, Президентимизнинг ПФ-5289-сон фармонига асосан 95 нафар шахс ушбу бахтга эришди. Қувонарлиси шундаки, улардан 32 нафари вилоятимизда доимий рўйхатдан ўтган бўлиб, бугун уларнинг кўзларидаги қувонч ёшларда узоқ йиллик орзулари ушалганини кўриш мумкин.