Тошкентдаги Халқаро бизнес марказида Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари А.Мамин бошчилигидаги делегациянинг Тошкентга ташрифи доирасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича 16-Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши бўлиб ўтди.
Тадбирда GM акциядорлик жамияти автомобилларининг бундан буён Қозоғистон ҳудудида ҳам йиғилиши қайд этилган. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари О. Раматов бу борада ўзаро келишувга эришилгани ҳамда лойиҳанинг март ойидан йўлга қўйилишини маълум қилди.
манбаа: auz.uz