Ижтимоий тармоқларда эски ҳайдовчилик гувоҳномаларини янги намунадагисига алмаштириш тартиби ўзгарганлиги, ушбу жараён мураккаблашганлиги ҳақида маълумот тарқалган эди.
Адлия вазирлигидан олинган хабарларга кўра, мазкур маълумотларнинг тўғри эканлиги тасдиқланди. Эндиликда аввалги ҳужжатлар рўйхатига (паспорт, ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳамда талон)га қўшимча иккита ҳужжат – тиббий маълумотнома ҳамда имтиҳон варақаси қўшилди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 мартдаги қарорига кўра, ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштиришни назарда тутувчи соддалаштирилган тартиб 2020 йилнинг 31 декабрига қадар амалда бўлади.
Адлия вазирлиги ягона давлат ҳуқуқий сиёсатини юритишга ваколатли орган сифатида Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда фуқароларга қулай шароитлар яратиш мақсадида Давлат хизматлари марказларида ва ИИВ тузилмаларида ҳайдовчилик гувоҳномаларини янги турдагисига алмаштириш аввалги тартибга асосан амалга оширилиши ҳақида тушунтириш бермоқда.
ЎзА сайтидан олинди.