Бош саҳифа / Янгиликлар / «Ҳаж-2017»: Андижонлик зиёратчиларнинг сўнгги гуруҳи Саудия Арабистонига кузатилди
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

«Ҳаж-2017»: Андижонлик зиёратчиларнинг сўнгги гуруҳи Саудия Арабистонига кузатилди

22 август куни андижонлик зиёратчиларнинг 76 кишидан иборат сўнгги гуруҳи «Наманган-Мадина» йўналиши бўйича Ҳаж зиёратига иззат-икром билан кузатиб қўйилди.

Эътиборлиси зиёратчиларнинг 18 нафари Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларидир. Ёшлари асрни бўйлаган отахонлар билан бирга шунча нафар кузатувчи сафарда уларга ҳамроҳлик қилади. Президентимизнинг 2016 йил 28 декабрдаги «Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ҳамда шу асосдаги кўрсатмалар уруш қатнашчилари учун имтиёзли равишда ҳаж ибодатини амалга ошириш имконини яратди.




– Бундай ғамхўрликдан қувончимизнинг чеки йўқ, – дейди Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, шаҳрихонлик Эргашбой ота Абдуллаев. – Юксак эътибор ва кексаларга бўлган эъзоз биз сингари ёши улуғлар умрига умр қўшади. Кўпдан бери ҳаж сафарига боришни ният қилиб юрар эдим. Юртбошимиз яратган имконият туфайли орзуларим ҳам ушалаётганидан ғоят мамнунман. Президентимизга минг раҳмат!




Жорий йилнинг 8-24 сентябрь кунлари ҳожиларимизни «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК самолётларида Жидда-Наманган йўналишлари бўйича юртимизга олиб келиш режалаштириляпти.




Киритилган вақти: 22/08/2017 14:55 Кўрилганлиги: 4830
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 1
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг