Бош саҳифа / Янгиликлар / “Ҳаж”га борсам, барчани дуо қиламан-, дейди Алиева Алифа ая.
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

“Ҳаж”га борсам, барчани дуо қиламан-, дейди Алиева Алифа ая.

            Андижон шаҳрининг  Бўстон маҳалласидаги Лаҳутий кўчасида истиқомат қилувчи Афифа ая Алиева бир неча йиллардан бери нафақада. Бутун умри давомида халқнинг хизматида бўлган онахон нафақаларидан  тўплаб муборак Ҳаж сафарига боришн ният қилиб юрган эди. 

-         Вилоятимиз ҳокими қабулини эшитиб келгандим. Ниятимини билишгач шаҳар ҳокими билан учраштиришди. Мана, иншааллоҳ, келгуси йили насиб қилса Ҳажга бораман ва барчангизни дуо қиламан, - дея кўзида ёш билан шукроналик дуосини қилди ая.

 

Расулова Мавжудахон ҳам вилоят ҳокими қабулига намунали уйидаги сув билан боғлиқ муаммо туфайли ташриф буюрганди. Нақшбандий кўча 64-уйда истиқомат қилувчи ушбу фуқаронинг уйига мурожаат юзасидан бориб ҳолат ўрганилганда,  уйнинг канализация тизими марказий оқова сув тармоғига уланмаганлиги, ички оқова сув қудуғи ковлаб фойдаланаётганлиги сабабли, ушбу қудуқ тўлиб, ер юзасига сув сизиб чиқаётганлиги аниқланган. вилоят “Сувоқова” ОАЖнинг Андижон шаҳар филиали таъмирлаш гуруҳи ишчи ходимлари томонидан хонадондаги тўпланган сувни сув машинаси ёрдамида тортиб олиб чиқиб кетилиб, масала бартараф этилди.




Киритилган вақти: 15/02/2018 13:42 Кўрилганлиги: 2955
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 1
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг