Бош саҳифа / Янгиликлар / Халол меҳнат қил, даромад топ, оилангни тебрат
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Халол меҳнат қил, даромад топ, оилангни тебрат

Одамлар ичига кириб бориш, халқ ташвишлари, муаммолари ва эҳтиёжларини ўрганиш, уларни адолатли тарзда хал этиш давлат ижро ва бошқарув идораларининг иш услубига айланмоқда.

Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили эълон қилингач, дастлаб ҳукумат даражасида виртуал қабулхона орқали мурожаатларни кўриб чиқиш жорий қилинди. Оддий фуқаролар тақдири билан боғлиқ бўлган ҳамда йиллар давомида ечими пайсалга солинаётган муаммоларни бартараф этиш механизми яратилди.



Ҳудудларда, хусусан Андижон вилоятида Президент халқ қабулхоналари (жами 17 та) ташкил этилиши мазкур мулоқотнинг иккинчи босқичини белгилаб берди. Эндиликда эса бевосита жойларга чиқиб, аҳоли билан ишлаш тартиби жорий қилинмоқда. Яъни мулоқотлар мурожаат қилувчиларнинг хонадонларида олиб борилмоқда.

Шунга кўра вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигида 70 дан зиёд вилоят ташкилоти, идора ва муассасаси раҳбарлари шаҳрихонликлар билан учрашди. Мулоқот аввалида вилоят раҳбари барча жабҳаларда олиб борилаётган ишлар хусусида тўхталди. Коммунал соҳа, меҳнат ва бандлик, йўлсозлик, уй-жой қурилиши, ҳуқуқ-тартибот, соғлиқни сақлаш ва таълим, ижтимоий-маънавий соҳаларидаги ислоҳотлар баробарида бартараф этилиши зарур бўлган камчиликлар рўй-рост тилга олинди. Айни вақтда фуқаролардан ҳам истак-интилиш, ҳаракат, ташаббус кўрсатиб меҳнат қилиш пайти келганлиги алоҳида қайд этилди.

Аҳоли вакилларининг муаммоларини хал қилиш учун келган мутасаддилар бир неча соат давомида барча мурожаатларни диққат билан ўргандилар. Уларнинг аксарияти жойида ечимини топди. Хусусан, туман соғлиқни сақлаш тизими учун 5 та янги “Дамас” автомашинаси хали мулоқот тугамасдан келтирилди ва тантанали равишда қишлоқ оилавий поликлиникаларга тақдим этилди. Ахоли талабидан келиб чиқиб суюлтирилган газ баллонлари ҳам шу ернинг ўзида етказилди.


-Дасталабки икки соатда қарийб 50 та мурожаат рўйхатга олинди, - дейди “Андижонгазтаъминот” бошқармаси бошлиғи Даврон Салохиддинов. – Ҳар бири бўйича қониқарли жавоб берилди. Шуни ҳам айтиш жоизки, суюлтирилган газ баллонлари биринчи навбатда кам таъминланган оилаларга белгиланган нархларда тарқатилиши кўзда тутилган. Мурожаатлар ўрганилганда газ баллонларини сотиб юбориб, яна талаб қилаётганлар ҳам борлиги маълум бўлди. Бундайларга тартиб-қоида ва меъёрлар тушунтирилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг вилоятимизга ташрифи чоғида арзон нархлардаги янги намунавий лойиҳалар бўйича яна 1000 та уй қуриш кўрсатмаси берилганди. Зичлик борасида олдинги ўринларда турувчи Шаҳрихон учун мазкур муаммонинг долзарблиги, Юртбошимизнинг кўрсатмаси айни шу каби фуқаролар манфаатлари йўлидаги иш эканлиги ўз исботини топлди.

-Оилада 12 жонмиз, - дейди Шаҳрихон шаҳрида истиқомат қилувчи Минурахон Насирдинова. – 39 га кирган ўғлимни уйлашим керак. Арзон уйлардан бирини сотиб олишга имкониятимиз бор. Бундай уйлар биринчи навбатда айнан биз кабиларга берилиши керак.

Шаҳрихон – ҳунармандлар ва тадбиркорлар юрти. Кредит олиш, ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, оилавий бизнесни ривожлантириш хусусида ҳам кўплаб мурожаатлар қайд этилди. Банк мутасаддилари ҳар бир мурожаат юзасидан батафсил маълумот ва маслаҳатлар бердилар, зарур ҳужжатлар расмийлаштирилди. Жумладан, 3 миллион сўмгача миқдордаги кредит олиш учун маҳалла фуқаролари йиғинининг кафолати етарли бўлади. 7 миллион сўмгача маблағ талаб этилса, учинчи шахс кафиллиги зарур. Янада катта миқдордаги кредит сўралса, автомашина ёки кўчмас мулкни гаровга қўйилиши кераклиги тушунтирилди.

-Ёшим саксондан ошди, - дейди Шукуржон Холиқов. – 7 нафар келин олдим, икки қизни узатдим. 24 нафар набирам бор. Ҳозир ҳам кетмон ушлашдан қолганим йўқ. Халқни сўраб келиш авваллари бўлмаган. Халол меҳнат қил, даромад топ, оилангни тебрат дейилмоқда. Шароитлар ҳам топилади. Замонамиздан нолиш ўринсиз.

Оқсоқол билдирган фикр айни бугунги руҳ, бугунги талаб, бугунги интилишни ифода қилмоқда.

Саидаҳмад Шукуров.


Киритилган вақти: 14/06/2017 08:30 Кўрилганлиги: 4794
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 81
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг