Сессияга “27-Гумбаз" сайлов округидан туман Кенгаши депутати Расулов Фазлиддин Дилбарович раислик қилди.
Сессия кун тартиби бўйича аввало 2019 йил 22 декабрда ўтказилган Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари сайлови якунлари бўйича туман сайлов комиссияси раисининг ахбороти тингланди. Ундан сўнг Халқ депутатлари Андижон тумани Кенгашининг Регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида, Халқ депутатлари Андижон тумани Кенгашига сиёсий партиялардан сайланган депутатларнинг партия гуруҳларини рўйхатга олиш тўғрисида, Халқ депутатлари Андижон тумани Кенгашининг доимий комиссияларини тузиш, Андижон вилояти ҳокими томонидан Андижон туман ҳокими лавозимига тақдим этилган номзодни тасдиқлаш тўғрисида, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари Қўшма мажлиси маслахат Кенгаши аъзолигига номзодни тавсия этиш хақидаги масалалар депутатлар томонидан кўриб чиқилди.
Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов томонидан Андижон тумани ҳокими лавозимига тақдим этилган Исамидинов Улуғбек Халимович номзоди Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунинниг 24-моддасига мувофиқ халқ депутатлари Андижон тумани Кенгаши томонидан тасдиқланди.
Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатларининг қўшма мажлиси маслаҳат кенгаши аъзолигига Ўзбекистон Республикаси “Махаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 24-моддаси ва Сайлов Кодексининг 79-моддасига асосан Халқ депутатлари Андижон туман Кенгашининг қарорига асосан туман Кенгашидан “16 Наврўз” сайлов округидан депутат Исмоилов Адахамжон номзоди тасдиқланди. Мазкур қарор Халқ депутатлари Андижон вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари депутатлари қўшма мажлиси Ҳайъатига тақдим этилди.
Сессияда Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этди.
Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ.
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram