Бош саҳифа / Янгиликлар / Ҳақиқий сайлга айланган байрам
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Ҳақиқий сайлга айланган байрам

Бир неча кундан буён давом этаётган Хотира ва Қадрлаш куни тадбирлари вилоятимиз марказида катта тантана билан давом этди. Унда иштирок этганларнинг таассуротлари бир олам бўлди. Айниқса, ёшларнинг, болажонларнинг қувончи чексиз. Ҳақиқий сайлга айланган байрам шодиёналари хаяжонли лаҳзаларга бой бўлди. Кўзида завқ ва хавас билан парадни кузатаётган оппоқ ҳарбий либосдаги ўспирин эътиборимизни тортди.


- Асака туманидаги тарих ва ҳуқуқ фанларига ихтисослаштирилган мактаб интернатда ўқийман, - дейди суҳбатдошимиз Соҳибназар Абдулбоқиев. - Келгусида ҳарбий бўлиш ниятим бор. Бу ердаги ҳарбий техникалар, намойиши, аскарларнинг саф юришларини кўриб, ўз мақсадим сари янада дадил интилишга аҳд қилдим.







Кўкси орден ва медаллар билан тўла афғон уруши қатнашчиларининг ёнидан ёшлар аримайди. Улар билан суратга тушиш иштиёқида бўлганларнинг сафи кенгайса кенгайяптики, озаймаяпти. Андижон тумани байналминал жангчи фахийлар уюшмасининг жамоатчи раиси Рустамжон Жалиловни суҳбатга тортдик.

- 9 май бутун дунёда фашизм устидан қозонилган ғалаба куни сифатида нишонланади, - деди у. - Бугунги тадбир ҳар йилгидан ўзгача бўлди. Мана шундай дориломон кунларни бизга ҳадя этиб, Иккинчи жаҳон урушида халок бўлганлар хотирланди, шу кунга қадар етиб келган улуғларимизга хурмат - эҳтиром кўрсатилди. Ҳарбий парадда Қуролли Кучларимизнинг руҳий, жисмоний ва жанговор тайёргарлигини кўрдик. Буни халқимиз фахр ва ғурур билан қабул қилмоқда.

Ўзбекистон ва Алишер Навоий номидаги шоҳкўчаларда ўтган ҳарбийларнинг саф тортиб юришида ички ишлар, миллий гвардия, давлат хавфсизлиги, божхона, ҳарбий қисмларнинг хизматчилари тайёргарликларини халқ олдида кўрикдан ўтказдилар. Мардонавор, шахдам қадамлар, оловқалб ўғлонларнинг шижоати барчага кўтаринкилик бахш этди.




Охирги ўзгариш: 15/05/2018 09:46 Кўрилганлиги: 3862
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 1
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг