Юртимизда 11-12 март кунлари хайрия ҳашари бўлиб ўтмоқда.
Вилоятимизда ҳам Наврўзолди ободонлаштириш ишлари уюшқоқлик билан ташкил этилди.
Умумхалқ ҳашарида кексаю-ёш ўзлари яшаётган, меҳнат қилаётган, таълим олаётган ҳудудларни, ариқ ва зовурлар, кўча ва хиёбонлар, муқаддас қадамжо ва қабристонларни тозалаш, ободонлаштириш ишларини амалга оширмоқда.
Ҳашар – халқимизга хос қадим ва олижаноб қадрият. Ушбу тадбирдан ҳеч ким четда қолмаяпти, барча бирдек фаол иштирок этмоқда. Хайрия ҳашарида байрам тантаналарига муносиб ҳозирлик кўриш, юртдошларимиз ўртасидаги ҳамжиҳатлик, меҳр-мурувватга муҳтож кишиларга кўмак бериш, юртни обод қилишдек эзгу мақсадлар ўз ифодасини топмоқда.
Элимизга хос хайрли ишлар давом этмоқда.