Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Сарҳисоб

Давлат мулки объектлари негизида

4 минг 200 та янги иш ўринлари ташкил этилди


Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси мутахассислар иштирокида Президентимизнинг 2020 йил 27 октябрдаги “Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига асосан иш ташкил этилмоқда.

2020 йил мобайнида Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан 70 та давлат мулки объектлари салоҳиятли инвесторларга, ижтимоий ва инвестициявий мажбуриятлар асосида 10 миллиард 426 миллион сўмга сотилиши таъминланди. Натижада 4 минг 200 та янги иш ўринлари ташкил этилди. 95 миллиард 644 миллион сўм ва 4 минг 500 миллион АҚШ доллари инвестиция киритилиши таъминланди.

Хозирги кунда “E-IJRO AUKSION” электрон оммавий савдо майдончасида 34 та давлат активлари жойлаштирилган.Ушбу объектларнинг сотилиши ҳисобига 11 миллиард 319 миллион сўм маблағ олиниб, 2 минг 905 нафар фуқаро учун янги иш ўринлари яратилади. 108 миллиард 450 миллион сўм инвестиция киритилиши таъминланади.


Охирги ўзгариш: 05/01/2021 15:39 Кўрилганлиги: 2225
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 228
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг