Ушбу мусобақада 120 нафардан зиёд иштирокчилар қатнашиб, 16-17 ёшдаги ёшлар ўртасида 10 вазн тоифасида (8 та жамоа), 18 ёшдан катталар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ўртасида 9 вазн (ички ишлар бошқармаси, давлат хавфсизлиги хизмати, миллий гвардия, прокуратура, 7553, 7522, 45605 ҳарбий қисмлар, солиқ қўмитаси, Қўл жанги федерацияси ҳамда Динамо ЖТСЖ Андижон вилояти кенгаши жамоалари жами 14 та жамоа) мусобақада иштирок этдилар.
Ғолиблар вилоят ҳокимлиги томонидан ташкил этилган эсдалик нишон, диплом, медаль ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.