Ҳабарингиз бор куни кеча вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларида Халқ депутатлари Кенгашиларининг олтинчи чақириқ биринчи сессиялари бўлиб ўтди.
Сессия кун тартиби бўйича аввало 2019 йил 22 декабрда ўтказилган Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш депутатлари сайлови якунлари бўйича сайлов комиссияси раисининг ахбороти тингланди.
Бундан ташқари,
Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларнинг Регламенти ва доимий комиссиялари тўғрисидаги Низом тасдиқланди;
Кенгашга сиёсий партиялардан сайланган депутатларнинг партия гуруҳлари рўйхатга олинди;
Кенгашининг доимий комиссияларини тузиш тўғрисида қарор қабул қилинди;
Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов томонидан ҳоким лавозимига тақдим этилган номзодлар кенгаш депутатлари томонидан тасдиқланди;
Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари Қўшма мажлиси маслахат Кенгаши аъзолигига номзодларни тавсия этиш хақидаги масалалар депутатлар томонидан кўриб чиқилиб, бир овоздан тасдиқланди.
Шунингдек вилоят раҳбари тавсиясига кўра ҳоким лавозимига Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунинниг 24-моддасига мувофиқ депутатлар томонидан тасдиқланган қарорларга кўра,