Янги йил байрами одатда барчага хурсандчилик улашиш, совға-саломлар бериш, кўнгил кўтариш байрами. Болажонлар учун эса ушбу байрамдан-да яхшироқ байрам йўқ.
Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон шаҳридаги вилоят шифохоналарига ташриф буюрди ва даволанаётган беморлар ҳолидан хабар олди. Улар билан билан суҳбатлашиб, кўнгилларини кўтарди, совғалар улашди. Айниқса, вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказига ташриф давомида болакайларнинг қувончи, кўзларини порлаши барчага дилини хушнуд қилди.