Бош саҳифа / Янгиликлар / Хонобод шаҳар ҳокими М.М.Мамадалиевнинг “Ҳар бир тадбиркорга-кўмакдош, елкадош ва мададкормиз!” деган бош ғоя асосида тадбиркорларга МУРОЖААТНОМАСИ
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Хонобод шаҳар ҳокими М.М.Мамадалиевнинг “Ҳар бир тадбиркорга-кўмакдош, елкадош ва мададкормиз!” деган бош ғоя асосида тадбиркорларга МУРОЖААТНОМАСИ

Ассалому алайкум ҳурматли Тадбиркорлар!

Куни кеча 7 ноябрь куни муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев раислигида ўтказилган видео селектор йиғилишида “Ҳар бир тадбиркорга-кўмакдош, елкадош ва мададкормиз!” деган бош ғояни илгари суриб, ушбу йўналишда аниқ вазифаларни белгилаб бердилар.

Хонобод шаҳарда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб - қувватлаш, мавжуд муаммоларни ўрганиш ва уларни жойида бартараф этиш борасида аниқ тадбирларни кўрмоқдамиз.

Муҳтарам Президентимиз томонидан масъул идоралар ва тадбиркорлар ўртасида доимий мулоқотни йўлга қўйиш, уларнинг “дардини эшитиб”, муаммоларини ҳал этиш бўйича янги тизим ўрнатиб бердилар, шунга асосан ҳар ҳафтанинг  Душанба, Сешанба ва Чоршанба кунлари “Тадбиркорлик куни” ўтказиб келинмоқда.

Ушбу “Тадбиркорлик куни”да шу кунга қадар 3 та тадбиркорлар ўзлари томонидан ишлаб чиқилган лойиҳалардаги мавжуд муаммолари бўйича мурожаатлари ўрганилиб, шундан 0 та масалалари (0 фоизи) ҳал этилди. Сабаби, мурожаатлар Республика миқёсида ҳал этиладиган бўлганлиги учун жараёнда турибди.


Мисол учун: Хонобод шаҳрида  "Кристал-А" MChJ томонидан умумий қиймати 1000,0 млн.сўм шундан 100 минг АҚШ доллар хорижий инвестиция киритиш эвазига 100 та янги иш ўрни яратилиши ва трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун ажратилган бино-иншоотни хусусийлаштириб бериш масаласи.


Ҳурматли тадбиркорлар!

Хонобод шаҳрини 2019-2020 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш экспорт боп маҳсулотлар ишлаб чиқариш мақсадида жами
16 та лойиҳалар ишлаб чиқилган бўлиб, умумий қиймати  
313 млрд. 080,8 млн.сўмлик инвестиция маблағлари (шундан, 0,2 млрд.сўм тижорат банк кредити ва 16000,0 минг АҚШ доллар хорижий кредит линия маблағлари, 9,0 млн.доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар) жалб қилиниши ҳисобига 1151 та янги иш ўринлари яратиш Дастури ишлаб чиқилди.

Ўтган давр мобайнида олиб борилган тадбирлар натижасида
49,5 млрд.сўм
миқдоридаги инвестицияларни ўзлаштирилиши ҳисобига 24 та лойиҳалар ишга туширилиб, 411 та янги иш ўринлари яратилишига эришилди.


Мисол учун: Хонобод шаҳрида “Сrystal-A” МЧЖ қўшма корхонаси томонидан трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ташкил қилиш лойиҳасини амалга ошириш ҳисобига 60,0 минг доллар инвестициялар ўзлаштирилди ва 105 та янги иш ўринлари яратилди.

Ҳамда, “Mini Super” МЧЖ томонидан трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш ҳисобига 0,6 млрд.сўм миқдорида инвестициялар ўзлаштирилди ва 30 та янги иш ўринлари яратилди.


Шу ўринда, 2019 йил якунига қадар яна 4,8 млн.долларлик
1 та
лойиҳаларни инвестор ҳамкорларимиз билан биргаликда ишга туширишни олдимизга мақсад қилиб олганмиз. 

Яна бир муҳим масала, шаҳарда 4 та кичик саноат зоналарини ташкил этганмиз. Бу ерда ҳозирда
2 та тадбиркорлар
томонидан умумий қиймати 69 млрд. 880 млн сўмлик лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирганмиз.


Маълумот ўрнида:Хонобод шаҳридаги “Собиқ сув қурилиш жихозлари” МЧЖ .


Жорий йилда амалга оширилган ишлар натижасида умумий қиймати 11,5 млрд.сўмлик инвестициялар жалб қилиниши ҳисобига   10 та лойиҳалар ишга туширилиб, 229 та янги ишчи ўринлари яратилди.

Амалга оширилган лойиҳалардан 1 таси импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар (автомобилсозлик) ишлаб чиқаришга ихтисослашган,                5 таси экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналарни ташкил этади.

Бугунги кунда мавжуд саноат зоналарида 2 та лойиҳаларда ташаббускорлар томонидан қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда.

Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш натижасида
60,0 млрд.сўмлик инвестициялар ўзлаштирилиб, 70 та ишчи ўрни яратилади.

Азиз дўстлар!

Муҳтарам Президентимизнинг топшириқларига асосан ўтган йилдан бошлаб шаҳардаги бўш ер майдонлари “Е-Ижро” аукцион дастури орқали сотилиши йўлга қўйилди.

Тадбиркорлик қилмоқчи бўлган ҳар бир ташаббускор ушбу дастур орқали ўзига маъқул бўлган бўш ер майдонларини бемалол сотиб олишлари мумкин.

Жумладан, шаҳримизда тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида уларга бино-иншоотлар ва ер майдонлари ажратиб бериш бўйича аввал хусусийлаштирилган ва ҳозирда самарасиз фойдаланилаётган бино-иншоотлар тўлиқ хатловдан ўтказилди.

Қадрли дўстлар!

Мамлакатимизда олиб борилаётган кенг қўламли ислоҳотлар натижасида иқтисодиётимиз туб ўзгартиришлар амалга оширилмоқда. Бу борадаги ишларимиз самарасини янада ошириш мақсадида тадбиркорлар учун қулай имтиёзлар яратилмоқда.

Ҳурматли тадбиркорлар!

Яна шуни айтиш керакки, Мухтарам Президентимизнинг шахсан топшириқлари билан тижорат банклари тизимида тадбиркорликни ривожлантириш борасида бир нечта имтиёзлар яратилди.

Жумладан, тадбиркорлик субъектлари тижорат банкларида банк ҳисоб рақамларини очишда ҳеч қандай банк хизмати ундирилмайди ва хисоб рақамни электрон шаклда (яни банкга бормасдан) очиш имконияти яратилган.

Эндиликда тадбиркорларга мутасадди тижорат банклари томонидан 3 йил муддатгача 6 ой имтиёзли даврь билан Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаштириш ставкасида (16 фоиз) кредит маблағлари ажратилади. Бунда энг кам иш хақининг
150 баробаригача бўлган миқдорда гаров таъминотисиз, яни сектор раҳбарининг хулосасига асосан кредит олиш мумкинлиги белгиланди.

Бунда кредит маблағи миллий валютада ажратилса Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаштириш ставкасида 16 фоиз, АҚШ долларида молиялашса йиллик 6 фоиз ставкада ажратилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан тижорат банкидан кичик тадбиркорлик субъектларига ажратилаётган кредитларнинг
50 фоизигача (бунда 2 млрд.сўмдан ошмаган миқдорда) кафилликлар берилади.

Ушбу жамғарманинг кафилликлари барча тижорат банклари томонидан қабул қилинади. Шунингдек жамғарма томонидан
8 млрд.сўмгача ажратилаётган кредитлар бўйича фоиз харажатларининг бир қисми (5 фоизи)ни компенсация тарзида қоплаб беради.

Ҳурматли тадбиркорлар!

Бугунги шарт-шароитлар ва яратилган имтизлардан унумли фойдаланиш, шу билан бирга жонажон Ватанимиз иқтисодиётининг тараққий этишига ўз хиссангизни қўшинг!

Зеро бобокалонларимиз айтганларидек – “Ишбилармон мардлик ва шижоат сохиби, азми қатъий, тадбиркор ва хушёр бир киши минг-минглаб тадбирсиз, лоқайд кишилардан абзалдир”.

Ҳамиша юртимиз тинч, юртбошимиз омон бўлсин!


Киритилган вақти: 22/11/2019 16:12 Кўрилганлиги: 2793
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 1
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг