Бош саҳифа / Янгиликлар / Ҳосилдор тут нави Президентимизда катта таассурот қолдирди
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Ҳосилдор тут нави Президентимизда катта таассурот қолдирди

Давлатимиз раҳбарининг «Andijan Silk.Co» қўшма кархонасига ташрифи чоғида «Марҳамат - 2017» тути ҳақида маълумот берилди.


Бу нав марҳаматлик олим Абдуфаттоҳ Мусурмонқулов томонидан маҳаллий «Ўзбекистон» ва Япониянинг «Ошима» навларини пайванд қилиш орқали ўстирилган. Унинг барглари катта ва ораси тиғиз, шунинг эвазига ҳосилдорлиги юқори. Масалан, оддий тутнинг бир гектаридан 20 тонна барг олинса, «Марҳамат - 2017» навидан 40 тоннагача барг олиш мумкин.

«Пиллачилик миллий қадриятимиз, бойлигимиз. Ундан уч мартагача ҳосил олиш, тайёр мато ишлаб чиқариб, катта даромад топиш имконияти бор. Бизга фақат озуқа - тут барги етишмайди. Аввалги тутлар қариган, ҳосилдорлиги пасайиб кетган. Пиллачиликни ривожлантириш учун мана шундай интенсив ва маҳсулдор навларни кўпайтириш керак» деди Шавкат Мирзиёев.



Охирги ўзгариш: 19/05/2018 16:18 Кўрилганлиги: 3643
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 1
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг