Бош саҳифа / Янгиликлар / Ҳурматли савдо ташкилотлари ва унинг вакиллари !
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Ҳурматли савдо ташкилотлари ва унинг вакиллари !

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, давлат Рақобат қўмитасининг 2018 йил 25 майдаги 29-қва 01/15-10/12-сон қарори билан тасдиқланган ҳамда Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтган “Ижро ҳужжатлари бўйича мол-мулкни сотиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига мувофиқ, ижро ҳужжатларига асосан мол-мулкни сотиш бўйича савдо ташкилотлари ўртасида танлов ўтказиш белгиланган.


Бунда савдо ташкилотларини аниқлаш ташкил этилган танлов комиссияси асосида амалга оширилади.

Танловда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган, турғун савдо шаҳобчаси мавжуд юридик шахслар қатнашишлари мумкин.

Танлов Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Андижон вилоят бошқармасида 2018 йил 10 август куни ўтказилади.

Савдо ташкилотлардан аризаларни қабул қилиш 2018 йил 31 июль кунигача амалга оширилади.

Танлов ғолибларини аниқлаш икки босқичда амалга оширилади.

Танлов ҳақида батафсил маълумотни Бюронинг Mib.uz сайти ҳамда Мажбурий ижро бюроси Андижон вилоят бошқармасидан олиш мумкин.

 

Маълумот учун: Мажбурий ижро бюроси Андижон вилоят бошқармасининг

0 374 228-17-15, 0 374 228-38-48 рақамларига қўнғироқ қилишингиз мумкин.

 



Киритилган вақти: 20/07/2018 09:25 Кўрилганлиги: 3332
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 1
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг