Олий Мажлис Сенати аъзоси, вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов сентябрь ойининг сўнгги шанба куни вилоят марказидаги болалар Қўғирчоқ театрида шаҳар ва туманлардан келган 123 нафар фуқаронинг мурожаатларини тинглади.
Андижон шаҳри, Андижон ва Шаҳрихон туманларида ариза ва шикоятлар кўпайганлиги алоҳида қайд этилди. Мурожаатлар юзасидан ҳудудлар ҳокимларига ҳамда вилоятдаги ташкилот, корхона, муассасалар раҳбарларига ижрони таъминлаш юзасидан топшириқлар берилди. Учрашувдан сўнг 38 та мурожаат ижроси охирига етказилмаганлиги аниқланди. Хусусан, Андижон шаҳри ҳокимлигига ҳавола қилинган 38 та мурожаатнинг 10 таси, вилоят меҳнат бошқармаси эътиборига қаратилган 39 та шикоятнинг 18 таси, Андижон тумани ҳокимлиги томонидан эса 23 та мурожаатнинг 7 таси юзасидан ижро кечиктириб юборилган.
Ҳар бир мурожаат ортида инсон бор, деган тамойил унутилаётганлиги қайд этилди.