Бош саҳифа / Янгиликлар / Ижтимоий ҳамкорлик самараси
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Ижтимоий ҳамкорлик самараси

Давлат ҳокимияти органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтларни мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини амалга оширишда, фуқаролик ҳуқуқлари ва эркинликларини кафолатловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда бошқа қарорларни ишлаб чиқиш ва рўёбга чиқаришда ўзаро ҳамкорлик қилмоқда.

Эътиборлиси, томонларнинг ҳамкорлиги тенг ҳуқуқлилик, очиқ-ошкоралик, мустақиллик, холислик, ўзаро ҳурмат, манфаатларни ҳисобга олиш ва масъулият, мажбуриятларни қабул қилишнинг ихтиёрийлиги каби тамойиллар асосида қурилаётир.

Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, Ўзбекистон нодавлат-нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси вилоят ресурс маркази, Халқ депутатлари вилоят кенгаши ҳузуридаги ижтимоий шериклик бўйича Жамоат комиссияси ва яна бир қатор жамаот ташкилотлари томонидан кейинги йилларда етмиш тўртта ижтимоий аҳамиятли лойиҳалар амалга оширилди. Натижада бир миллиард эллик олти миллион сўмлик давлат грантлари нодавлат-нотижорат ташкилотларига ўз фаолиятини такомиллаштиришлари учун ажратиб берилди.

Вилоятда 678 нодавлат-нотижорат ташкилотлари фаолият юритади. 968 фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари, оммавий ахборот воситалари таркибида иккита телевидение, иккита радио каналлар, 37 та газета ва журналлар мавжуд. Уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, танқидий-таҳлилий мақолалар чоп этиш билан биргаликда ҳар бир мақолага тегишли давлат ташкилотининг манфаатдор шахси муносабатини олиш мониторинги ҳам йўлга қўйилган.

Амалга оширилган лойиҳалар йўналишида ижтимоий ҳимояга муҳтожлар, ногиронлар касб-ҳунарга ўқитилди, уларнинг тадбиркорлик кўникмалари оширилди. Шунингдек, ўз бизнесини йўлга қўйишлари учун уларга тижорат банклари томонидан имтиёзли кредитлар ажратиб берилди.

- Ижтимоий ҳамкорлик муносабатлари натижасида кўплаб ечимини кутиб турган муаммолар ижобий ҳал этилмоқда. Бизнинг вазифамиз бу борадаги лойиҳаларни илгари сураётган нодавлат-нотижорат ташкилотларининг давлат ташкилотлари билан ҳамкорликни йўлга қўйишларига бевосита кўмаклашишдан иборат, - дейди Халқ депутатлари вилоят кенгаши ҳузуридаги ижтимоий шериклик Жамоат комиссияси раиси Абдурауф Абдуллаев. - Давлат ва нодавлат-нотижорат ташкилотлари ҳамкорлигида янги-янги лойиҳалар амалга тадбиқ этилиши орқали ижтимоий ҳаётнинг турли жабҳаларида кутилган натижаларга эришилмоқда. Давлат грантлари ҳам айнан шу мақсадларда ажратилаётир. Маданият, санъат, матбаачилик, аёл-қизларнинг жамиятда ўз ўрнини топишларига кўмаклашиш, турли ўқув марказлари фаолиятни мустаҳкамлаш каби йўналишларда давлат грантлари ёрдамида қатор эзгу мақсадлар амалга оширилганлигини таъкидлиш мумкин.

Ҳаётбек МАҚСУДОВ,

Вилоят адлия бошқармаси катта маслаҳатчиси


Киритилган вақти: 06/04/2017 14:56 Кўрилганлиги: 4491
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 71
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг