Андижон шаҳридаги Боғишамол даҳасида вилоят ҳокимлигининг ҳаракати ҳамда қурувчиларнинг шижоати эвазига 35 кунда янги маҳалла барпо этилиб, 82 та оила шинам уй-жойларга эга бўлди.
Бугун ушбу ҳудуд яна катта қурилиш майдонига айланди. Яна қўшимча 30 та уй қурилишига қизғин киришилди. Бунёдкорлик ишлари эрта тонгда кексаларнинг дуоси билан бошланди. 100 ортиқ техника ёрдамида уйларнинг пойдевори кўтарилмоқда.
-Қурилишнинг иккинчи босқичида бошланган ушбу уйларни сентябрь ойига фойдаланишга топширишни режалаштирдик, - дейди вилоят ҳокимлигининг қурилиш котибияти мудири Азаматжон Шокиров.- Кейинга ҳафтада қўшимча 70 та уй бунёд этишни бошлаймиз. Мақсадимиз кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларни замонавий ва шинам уйлар билан қисқа фурсатда таъминлашдир.
Мустақиллигимизнинг 27 йиллиги номини олган маҳалла жойлашган мазкур баҳаво масканда тез орада 216 ўринли мактаб, мактабгача таълим, тиббиёт муассасалари гузарча ва савдо дўконлари бунёд этилиб, аҳолига намунали хизмат кўрсатилади. Шунингдек, 8 гектарли майдонда автомашиналар бозорини қуришга киришилди. Бу, маҳалла аҳолисини иш билан таъминлаш имкониятини кенгайтиради.