Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганига 70 йил тўлмоқда. Ушбу тарихий ҳужжат Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг Резолюцияси билан 1948 йил 10 декабрда эълон қилинган.
Республикамизда мазкур санани кенг нишонлаш мақсадида жорий йилнинг 8 майида мамлакатимиз Президентининг Фармони қабул қилинди ва жойларда инсон ҳуқуқлари мавзусига бағишланган тадбирлар ўтказилмоқда. Андижон шаҳридаги Муҳаммад Юсуф номли ижод мактабида бўлиб ўтган давра суҳбати ҳам шулар жумласидандир.
Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг раиси, Инсон ҳуқуқлари миллий маркази директори, академик Акмал Саидов, парламент қуйи палатаси депутатлари, вилоятдаги олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари, талабалар ҳамда мазкур ижод мактаби ўқувчилари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
Мустақил Ўзбекистон тарихида дастлаб имзоланган ушбу халқаро ҳуқуқий ҳужжат дунёнинг 500 та тилига таржима қилинган. Унинг мазмуни Конституциямизнинг 2-моддасида акс этган. Бундан ташқари Декларациянинг тамойиллари республикамизда 16 та кодекс, 60 дан зиёд қонунда ўз ифодасини топган.
Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 5 майдаги «Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганининг 70 йиллигига бағишланган тадбирлар дастури тўғрисида»ги фармони юртимизда инсон ҳуқуқларини таъминлашга оид ташкилий-ҳуқуқий чораларни давр руҳига ҳамоҳанг йўлга қўйиш имконини бераётгани таъкидланди.
Давра суҳбатида бугунги кунда республикамизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар айнан инсон ҳуқуқларини тўла таъминлаш, демократик тамойилларни қарор топтириш, пировардида халқ фаровонлигини таъминлашга қаратилгани билан аҳамиятлилиги алоҳида эътироф этилди.
Тадбир доирасида А.Саидов Муҳаммад Юсуф номли ижод мактаби фаолияти билан яқиндан танишди. Мактаб халқ шоири ижодини ўрганиш ва турғиб этиш марказига айланиши лозимлигини таъкидлаб, бу борада ўз