Янги йил арафасида Асака саноат ва маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида “Аждодларга муносиб фарзанд бўламиз!” шиори остида байрам дастури ўтказилди.
Унга вилоятдаги касб-ҳунар коллежларида таълим олаётган, ўқув жараёнида фаол иштирок этиб, ўз иқтидори ва интилиши билан санъат, маданият, спорт ва бошқа соҳалара юқори натижаларга эришган ўқувчи ёшлар таклиф қилинди.
Унда сўзга чиққан вилоят касб-ҳунар таълими бошқармаси бошлиғи Насибулло Мўминов тизим учун 2018 йил оғир келган бўлсада, мавжуд икониятлардан унумли фойдаланилгани натижасида ўқитувчи ва ўқувчилар томонидан яхши натижаларга эришилганини қайд этди. Сўнгра бир гуруҳ фаол ўқувчиларнинг ота-оналарини ташаккурномалар билан тақдирлади.
Санъатсевар ўқувчилар томонидан тайёрланган маданий-маърифий дастур давомида ижро этилган Ватанни, севги-муҳаббатни тараннум этувчи куй-қўшиқлар унитилмас онларни ҳадя этди.
Байрам сўнггида барча иштирокчиларга Янги йил совғалари топширилди.
Auz.uz онлайн гуруҳи.