Фойдаланилмай ётган адир ерларда боғ яратишни истайсизми? Дарҳол сув муаммоси хақида ўйлашингиз аниқ. Бу борада сира иккиланманг. Андижон қишлоқ хўжалик институти олимлари бунинг ечимини топди.
Фойдаланилмай ётган адир ерларда боғ яратишни истайсизми? Дарҳол сув муаммоси хақида ўйлашингиз аниқ. Бу борада сира иккиланманг. Андижон қишлоқ хўжалик институти олимлари бунинг ечимини топди.
Тоғ ва тоғ олди жойларидан фойдаланиш коэффицентининг ўта кичиклиги уларни изланишга бошлади. Камсув мевали дарахтлар, асосан бодом ва хондон писта учун мавсумда бир маротаба сув бериш етарли эканлиги ўрганилгач, шунга мос равишда куз-қиш мавсумида қор ва ёмғир сувларини йиғувчи қурилма ихтиро қилдилар. У ўрмон ва фермер хўжаликлари ҳамда якка тартибда деҳқончилик билан шуғулланувчиларга мўлжалланган.
Сиз ер майдонингизнинг хажмини айтсангиз бас. Олимлар шунга мос аккумляция резервуарини тайёрлаб беради. Унинг баҳоси қамраб олинадиган майдоннинг ҳажмидан келиб чиқиб белгиланади.
- Андижон тумани Т. Мирзаев массивида дастлабки 500 литрли резервуар ўрнатилиб, фойдаланиш йўлга қўйилди, -дейди лойиҳа асосчиларидан Одинахон Хасанова.- Натижада
Адирликлар бағрида яшилликка кўзингиз тушса сира таажжубланманг. Қайтанга, сиз ҳам янгиликдан фойдаланишга интилинг.
Manba:auz.uz