Ассалому алайкум азиз Избосканликлар!
Куни кеча 7 ноябрь куни муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев раислигида ўтказилган видео селектор йиғилишида “Ҳар бир тадбиркорга-кўмакдош, елкадош ва мададкормиз!” деган бош ғояни илгари суриб, ушбу йўналишда аниқ вазифаларни белгилаб бердилар.
Туманда кичик бизнес ва ҳусусий тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб - қувватлаш, мавжуд муаммоларни ўрганиш ва уларни жойида бартараф этиш борасида аниқ тадбирларни кўрмоқдамиз.
Ҳурматли Юртбошимиз томонидан масъул идоралар ва тадбиркорлар ўртасида доимий мулоқотни йўлга қўйиш, уларнинг “дардини эшитиб”, муаммоларини ҳал этиш бўйича янги тизим ўрнатиб бердилар, шунга асосан ҳар ҳафтанинг Душанба, Сешанба ва Чоршанба кунлари “тадбиркорлик куни” деб эълон қилинди.
Ушбу “Тадбиркорлик куни” да 227 нафар тадбиркорлар ўзлари томонидан ишлаб чиқилган лойиҳалардаги мавжуд муаммолари бўйича мурожаатлар ўрганилиб, шундан 209 та масалалари ҳал этилди, бироқ, 18 та тадбиркорлар томонидан кўтарилган муаммолари амалдаги қонунчиликка тўғри келмаганлиги учун рад этилди.
Мисол учун: "Textile stile" МЧЖ томонидан трикотаж
маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун туман ҳудудидан бўш турган бино
ажратиб берилди ва ушбу лойиҳани амалга ошириш учун 200 минг. АҚШ долл. маблағ ҳисобига
200 та янги иш ўринлари ташкил этилиши режалаштирилган.
“Nilufar ideal tex” МЧЖ томонидан трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун туман ҳудудидаги бўш турган бино ажратиб берилди ҳамда АТ “Қишлоқ қурилиш банк” вилоят филиалидан томонидан 404 млн. сўм кредит маблағлари ажратилди.
Ҳурматли тадбиркорлар!
Туман ҳокимлиги ва масъул идоралари билан биргаликда туманимизда 2019 - 2020 йилларда умумий қиймати 243 млрд. 836 млн. сўмлик инвестицияларни ўзлаштирилиши ҳисобига 68 та янги лойиҳалар Дастурини ишлаб чиққанмиз.
Ўтган даври мобайнида олиб борилган тадбирлар натижасида 78 млрд. 234 млн. сўм миқдоридаги инвестицияларни ўзлаштирилиши ҳисобига 40 та лойиҳалар ишга туширилишига эришдик.
Мисол учун: "Андижон балик саноати" МЧЖ томонидан интенсив усулда балиқ етиштириш, паррандачилик ҳамда қуёнчиликни ташкил қилиш лойиҳасини амалга ошириш ҳисобига 35,2 млрд.сўм инвестициялар ўзлаштирилди ва 30 та янги иш ўринлари яратилди.
Ҳамда, "CHINAR
AND" МЧЖ томонидан тўқима мебел ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳасини
амалга ошириш ҳисобига
800 млн. сўм инвестициялар
ўзлаштирилди ва 80 нафарга яқин янги иш
ўринлари яратилди.
Шу ўринда 2019 йил якунига қадар яна 67 млрд. 710 млн. сўмлик 11 та лойиҳаларни инвестор хамкорларимиз билан бирга ишга туширишни олдимиз мақсад қилиб олганмиз.
Яна бир муҳим масала, туманимизнинг Мангуберди МФЙ ҳудудида кичик саноат зоналарини ташкил этиш учун 10 гектар ер майдони ажратиш мақсадида таклиф ишлаб чиқилмоқда.
Азиз ҳамюртлар!
Шу ўринда бир муаммога тўхталиб ўтсам, хабарингиз бор туманимиз ҳудуд жихатдан бошқа туманлардан кўрра кичик, лекин аҳолимиз сони кўп. Шунинг учун туманимиз тадбиркорлари ер олиш муаммосига жуда кўп дуч келмоқда.
Муҳтарам Президентимизнинг топшириқларига асосан ўтган йилдан бошлаб тумандаги бўш ер майдонлари “Е-Ижро” аукцион дастури орқали сотилиши йўлга қўйилди.
Ўтган йилдан бошлаб
тумандаги бўш ер майдонлари
“Е-Ижро” аукцион дастури орқали сотилиши йўлга қўйилиб, бунда тадбиркор ўзи
хохлаган жойни бемалол сотиб олиш имкони яратилган. Хусусан, дастурга туман
бўйича 63 та (1,11 гектар) бўш ер
участкалари киритилди.
Киритилган ер
участкаларидан 36 таси (0,66 га) “E-ижро аукцион” ягона электрон савдо
майдончасига чиқарилиб, шундан, 28 тани (0,48 га) аукцион орқали сотилди, 8 та
(0,18 га) ер майдонлари сотувда турибди.
Тизим орқали киритилган ва комиссия аъзолари томонидан ижобий хулоса берилган жами 39 та (0,6 га) бўш ер майдонлари қарор лойиҳалари тайёрлаб, аукцион савдоларига чиқарилиши таъминланади.
Тадбиркорлик қилмоқчи бўлган ҳар бир ташаббускор ушбу дастур орқали ўзига маъқул бўш ер майдонларини бемалол сотиб олиши мумкин.
Жумладан, туманимизда тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида уларга бино - иншоотлар ва ер майдонлари ажратиб бериш бўйича аввал хусусийлаштирилган ва ҳозирда самарасиз фойдаланилаётган бино-иншоотлар тўлиқ хатловдан ўтказилди.
Ўтказилган хатловлар натижасида 135 та бўш турган ёки самарасиз фойдаланилаётган объектларни аниқладик ва ушбу объектларнинг 125 тасига самарасиз фойдаланилаётгани сабабли таъсирчан солиқ механизми қўлланилди.
Шу билан бирга, 135 та бўш турган объектлар фаолиятини тиклаш юзасидан 34 та объект мулкдорлари томонидан истиқболли лойиҳалар ишлаб чиқилиб бунинг натижасида 939 млрд.сўм миқдорида инвестициялар жалб қилиниши келишиб олинди.
Қадрли дўстлар!
Туманнинг чегара худуди ҳисобланган Избоскан массивида 110 гектар майдонда сув таъминотини яхшилаш ҳисобига интенсив усулда экспортбоп ёнғоқ бошқа экинлар етиштиришни ривожлантириш мумкин.
Жумладан туманнинг қўшни Қирғизистон Республикаси билан чегарадош бўлган Избоскан массивида қишлоқ хўжалиги лойиҳаларни амалга ошириш имкони мавжуд.
Асаларичилик бўйича туманда адир ҳудудлари мавжуд бўлмасада туманда мавжуд 837 гектар боғ ва токзорлардан унумли фойдаланган ҳолда асаларичилик хўжаликларини ташкил этиш мақсадга мувофиқ.
Балиқчилик бўйича Қорадарё, Катта Фарғона канали кесиб ўтган сувга яқин жойлашган ер майдонларида балиқ етиштириш фермер хўжаликларини ташкил этиш.
Шоличилик бўйича туманда сув ресурслари юқори бўлган ҳамда шоли етиштириш учун захкаш ерладан унумли фойдаланган ҳолда шоличилик фермер хўжаликларни ташкил этиш ҳисобига туман аҳолисининг гуручга бўлган эҳтиёжини тўлиқ қамраб олиш мумкин.
Азиз юртдошлар!
Ҳомашёни қайта ишлаш ва экспорт салоҳиятини ошириш имкониятлари бўйича 2019 йил 9 ойи давомида (январь-сентябрь) давомида 2,1 минг. тонна (7,2 минг АҚШ доллар) мева-сабзавот хамда истъемолга 42,1 минг тонна, экспортга 6,8 минг тонна йил охиригача етиштирилади. Туманда мева-сабзавот маҳсулотларни қайта ишлаш қувватлари 500 тоннани (жами етиштирилган маҳсулотларнинг 14 фоизини қайта ишлаш) ташкил этади.
Бироқ, туманимиз салоҳиятидан келиб чиқиб қайта ишлаш корхоналари етарли эмас. Шунингдек 2020-2021 йилларда мевани қуритиш ҳамда мева-сабзавотларни қайта ишлаш корхоналарини ташкил этиш зарур.
Бундан ташқари, мева - сабзавотчиликни кўпайтириш бўйича сув таъминоти оғир, ер майдонларда томчилатиб суғоришни жорий қилиб, гидропоникали иссиқхоналар ҳамда боғ ва токзорлар барпо этиш режалаштирилган.
Туманимиз аҳолисининг томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш мақсадида экин майдонларининг 50 фоизига иссиқхоналар ташкил этишни керак. Натижада очиқ майдонларга нисбатан икки баробар кўп ҳосил олинади.
Шулар
қаторида, туманда жами парандалар сони
352,5 минг бошни ташкил этади. Шундан аҳоли ҳонадаларида 330,6 минг ва фермер
хўжаликларда 5,9 минг яъни 1,7 фоизи фермер хўжаликларда парвариш қилинмоқда. 2018
йилда 20,1 млн. дона тухум етиштирилиб, истеъмол меъёрни 82 фоизга қопланмоқда.
Туман аҳолиси эҳтиёжи учун 4,4 млн. дона тухум етишмайди.
Аҳолини парранда маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қоплаш мақсадида туманда қўшимча паррандачилик хўжаликларини ташкил этиш зарурлиги аниқланди.
Қадрли дўстлар!
Жорий йилнинг 9 ой якуни билан туманнинг иқтисодиёт тармоқлари бўйича кичик бизнеснинг улушлари саноатда 76,7 фоиз, асосий каптилга киритилган инвестицияларда 71 фоиз, қурилишда 100 фоиз, савдода 79,2 фоиз, хизмат кўрсатишда 95,6 фоиз, экспортда 80,3 фоиз, импортда 99,5 фоизни ташкил этади. Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда вилоятдаги улуши 2 фоизни ташкил этади.
2020 йил якуни билан ушбу кўрсаткичларда сезиларили даражада ўсиш кутилмоқда.
Жумладан, хорижий инвесторнинг пул шаклидаги улуши
5 миллион АҚШ долларидан кам бўлмаган янгидан ташкил этилаётган хорижий
инвестициялар иштирокидаги корхоналар давлат рўйхатидан ўтган санадан бошлаб 10
йил мобайнида солиқ қонунчилигида ўзгаришлар юз берган ҳолларда, юридик
шахслардан олинадиган фойда солиғи, қўшилган қиймат солиғи, мол-мулк солиғи,
ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи, ягона ижтимоий
тўлов, ягона солиқ тўлови тўлашнинг мазкур корхоналар давлат рўйхатидан
ўтиш санасида амал қилган меъёрлари ва қоидаларини қўллашга ҳақли эканликлари
белгилаб берилди.
Тўғридан - тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этадиган иқтисодиёт тармоқлари корхоналаридаги инвестициялар ҳажмидан келиб чиқиб фойда солиғи, мулк солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш солиғи, микрофирма ва кичик корхоналар учун белгиланган ягона солиқ тўловни тўлашдан озод қилиш кўринишида солиқ имтиёзлари берилган.
Мисол учун: Тўғридан-тўғри хусусий хорижий маблағларни жалб қилинган инвестициялар ҳажми: 300 минг АҚШ долларидан 3 млн. АҚШ долларигача бўлганда – 3 миллиондан 10 млн. АҚШ долларигача бўлганда – 5 йилга; 10 млн. АҚШ долларидан ортиқ бўлганда – 7 йил муддатга солиқ имтиёзларидан фойдаланиши мумкинлиги белгиланди. |
Ҳурматли тадбиркорлар!
Яна шуни айтиш керакки, Мухтарам Президентимизнинг шахсан топшириқлари билан тижорат банклари тизимида тадбиркорликни ривожлантириш борасида бир нечта имтиёзлар яратилди.
Жумладан, тадбиркорлик субъектлари тижорат банкларида банк ҳисоб рақамларини очишда ҳеч қандай банк хизмати ундирилмайди ва хисоб рақамни электрон шаклда (яни банкга бормасдан) очиш имконияти яратилган.
Эндиликда тадбиркорларга мутасадди тижорат банклари томонидан 3 йил муддатгача 6 ой имтиёзли даврь билан Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаштириш ставкасида (16 фоиз) кредит маблағлари ажратилади. Бунда энг кам иш хақининг 150 баробаригача бўлган миқдорда гаров таъминотисиз, яни сектор раҳбарининг хулосасига асосан кредит олиш мумкинлиги белгиланди.
Аргосаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти сохасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлигининг Халқаро қишлоқ хўжалиги тараққиёти жамғармаси иштирокидаги “Қишлоқ хўжалигини диверсификация ва модеринизация қилиш” лойиҳаси доирасида Тадбиркорларнинг Қишлоқ хўжалиги йўналишидаги лойиҳаларга 10 йил муддатгача 3 йил имтиёзли давр билан 500 минг АҚШ долларигача бўлган миқдорда кредитлар ажратилади.
Бунда кредит маблағи миллий валютада ажратилса Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаштириш ставкасида 16 фоиз, АҚШ долларида молиялашса йиллик 6 фоиз ставкада ажратилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан тижорат банкидан кичик тадбиркорлик субъектларига ажратилаётган кредитларнинг 50 фоизигача (бунда 2 млрд.сўмдан ошмаган миқдорда) кафилликлар берилади.
Ушбу жамғарманинг кафилликлари барча тижорат
банклари томонидан қабул қилинади. Шунингдек жамғарма томонидан
8 млрд.сўмгача ажратилаётган кредитлар бўйича фоиз харажатларининг бир қисми (5
фоизи)ни компенсация тарзида қоплаб беради.
Қадрли ҳамюртлар ва ҳурматли тадбиркорлар!
Буганги шарт-шароитлар ва яратилган имтизлардан унумли фойдаланиш шу билан бирга жонажон Ватанимиз иқтисодиётининг тарақий этишига ўз хиссангизни қўшинг!
Зеро бобокалонларимиз айтганларидек – Ишбилармон мардлик ва шижоат сохиби, азми қатъий, тадбиркор ва хушёр бир киши минг-минглаб тадбирсиз, лоқайд кишилардан абзалдир. Ҳамиша юртимиз тинч, Юртбошимиз омон бўлсин!