Бош саҳифа / Янгиликлар / Жалақудуқда кўп қаватли уй-жойлар қиш мавсумига тайёрми?
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Жалақудуқда кўп қаватли уй-жойлар қиш мавсумига тайёрми?

Андижон вилояти ҳокими вилоятимиздаги мавжуд кўп қаватли уйларни куз - қиш мавсумига тайёргарлигини ўрганиш мақсадида 29 октябрь Жалақудуқ туманига борди.

Жалақудуқ туманида 63 та маҳалла фуқаролар йиғинлари бўлиб, аҳоли сони 182 600  нафардан иборат. Туманда жами 69 та кўп қаватли уйлар мавжуд бўлиб, уларга 8 та хусусий уй-жой мулкдорлар ширкатлари хизмат кўрсатади. Туманда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида жорий йилда қуйидаги ишлар амалга оширилди.



Жорий йилда 30 та кўп қаватли уйларни мукаммал ва жорий таъмирлаш режалаштирилган бўлиб, ушбу ишларни амалга ошириш учун тижорат банклари томонидан 2,8 млрд. сўм кредит маблағлари ажратиш режалаштирилган.

Бунгунги кунга қадар 6 та уйнинг том қисми жорий таъмирланди, 13 та темир эшик, 37 кв.м ойналар ўрнатилди. 1 та болалар майдончаси таъмирланиб, 3 та янги болалар майдончаси барпо этилди.

Жорий йил бошидан кўп қаватли уйлар атрофидаги 14 та ноқонуний қурилмалар бузиб, ҳудуд тартибга келтирилди. Кўп қаватли уйлар кириш йўлаклари олди қисмидаги йўлакларга 2500 кв.метр ўлчамдаги брусчаткалар ётқизилди. 17 та кўп қаватли уйлардаги канализация тармоқлари тўла таъмирланиб, ер тўлалар сувдан тозаланди. 69 та кўп қаватли уйларнинг барчаси хатловдан ўтказилиб, аниқланган камчиликлар бартараф этилмокда.



Вилоят ҳокимининг 6 октябр кунги куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича берилган топшириқлари асосида вилоят ишчи гуруҳи томонидан туманда аниқланган камчиликлар:

  • Ўрганиш давомида 69 та уйлардан 17 тасининг том қисмлари таъмирталаблиги, 73 та темир эшиклар ўрнатиш, кириш йўлакларига 170 та ёритиш чироқлари ўрнатиш, 66 та кириш йўлаклари фрамугаларига ойна ўрнатиш, 7 та уйларнинг ертўлаларини тозалаш ва дезинфекция қилиш зарурлиги, 6 та уйларнинг ичимлик сув ва оқава таъминоти қониқарсизлиги, 9 та уйларга табий газ таъминоти етказиб беришда муаммолар мавжудлиги, 12 та уйларнинг электр тизимлари таъмирталаблиги аниқланди.




Ўрганилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан амалга оширилган ишлар:

  • Кўп қаватли 17 та уйларнинг том қисмларидан чакки ўтиш ҳолатлари бартараф қилинди, кириш йўлакларига 170 та ёритиш чироқлари ўрнатиш ва таъмирлаш ишлари, 7 та уйларнинг ертўлаларини тозалаш ва дезинфекция қилиш, 2 та уйларда оқава тармоқларини таъмирлаш, 9 та уйларга табий газ таъминоти етказиб бериш, 12 та уйларнинг электр тизимларини тартибга келтириш ишлари амалга оширилди.


Андижон вилоят ҳокимлиги
Матбуот хизмати.


www.andijan.uz

 ------------

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram




Охирги ўзгариш: 29/10/2019 21:19 Кўрилганлиги: 3121
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 105
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг