Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигида 4 та сектор раҳбарлари Жалақудуқ туманининг Ойим шаҳарчасида сайёр қабул ўтказдилар.
Аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш юзасидан аниқ ва тезкор чоралар кўриш мақсадида ташкил этилган сайёр қабулда сектор раҳбарлари, вилоятдаги бошқарма, ташкилот ва идоралар раҳбарлари ҳамда бошқа мутасаддилар иштирок этди.
Қабулда вилоят ташкилотлари, корхоналари, бошқармалари, муассасаларининг кўргазмалари, “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастури бўйича берилаётган имкониятлар намоён этувчи стендалар ва таъминотчиларнинг маҳсулотларидан намуналар, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан аҳоли учун тиббий кўрик ташкил этилди.
Шу куни аҳолидан жами 1567 та мурожаат келиб тушди. Мурожаатларнинг 1304 таси ( 83.2%) ижобий жойидаёқ ижобий ҳал этилди, 413 та (9.2 %) фуқарога тушунчалара берилди ҳамда 120 та (7.6%) мурожаатлар ижрога чиқарилди.
Вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати