Ёши улуғ инсонларни эъзозлаш, халқимизда миллий қадрият ҳисобланади.
Республикамизда октябрь ойининг биринчи ҳафталиги “Кексаларни эъзозлаш ҳафталиги” деб эълон қилиниши муносабати билан, вилоятимизнинг ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий, тарбиявий-аҳлоқий салоҳиятини юксалтириш йўлидаги фидокорона меҳнатларини қадрлаб, вилоятнинг барча туман ва шаҳарларидан 300 га яқин меҳнат фахрийлари, вилоятимиз фаолларини Андижондаги бунёдкорлик ишлари билан таништириш, уларни маънавий хордиқ олишларини ташкил этиш, таклиф ва фикрларини ўрганиб, ҳаётга тадбиқ қилиш мақсадида янгиланаётган Андижон бўйлаб бир кунлик саёҳат ташкил этилди.
Эрталаб дуогўйларимиз Андижон шаҳри марказидаги вилоят “Нуронийлар маскани” жойлашган Алишер Навоий номидаги истироҳат боғи олдида мусиқа садолари остида кутиб олинди. Замонавий автобусларда меҳнат фахрийлари дастлаб “Боғи Бобур” мажмуасини зиёрат қилдилар. Шундан сўнг “Мустақилликнинг 27 йиллиги” маҳалла фуқаролар йиғинидаги намунали уйларда яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар.
Андижон шаҳрида ташкил этилган ҳайвонот боғини томоша қилдилар.