Бош саҳифа / Янгиликлар / Кўкламни соғинган кўнгиллар қувончи
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Кўкламни соғинган кўнгиллар қувончи

Андижон шаҳридаги “Камолот” ёшлар боғида ўтказилган Наврўз сайли ёшлик нафаси, баҳор шукуҳи, тантанавор ва байрамона руҳи билан кўкламни соғинган кўнгилларга ажиб илиқлик бағишлади.

 Умумхалқ сайлига тўпланган Андижон аҳли ҳамда вилоятимиз меҳмонларини вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Манзура Юнусова ҳамда Андижон шаҳри ҳокими Дилмурод Раҳматуллаев яшариш ва янгиланиш, гўзаллик ва саховат айёми билан муборак этдилар.




Байрамона безатилган боғнинг чор атрофида маданият ва анъаналаримиз, миллий удумларимиз, халқимизнинг ўтмиши ва бугуни, турмуш тарзи билан боғлиқ кўргазмалар ташкил этилган. Ўқувчи ва талаба ёшлар иштирокида эрта баҳор, табиатнинг уйғониши ва Наврўзни акс эттирувчи рассомчилик намуналари, турли ишланмалар, миллий куй-қўшиқлар ва спорт мусобақалари ташкил этилган. Кўклам таомлари билан безатилган сўриларда чеҳрасидан нур ёғилиб турган, бугунги дориломон кунларга шукрона айтаётган отахон ва онахонлар атрофдаги қувончу шодликларни кўриб, бир зум бўлса-да ёшликка қайтгандек.


- Эгизак невараларим – Ҳасан, Фотима ва Зуҳралар билан бирга сайлга келдик, - дейди Андижон туманининг Хартум қишлоғида яшовчи меҳнат фахрийси Латифжон Бакиров. –Бу йил умримнинг 71-баҳорини қарши оляпман. Очиғи, шу ёшга кириб Наврўзнинг бу қадар катта тайёргарлик ва кенг тантана билан нишонланганини кўрмаганман. Байрам байрамдек бўлсин, деб шуни айтсалар керак-да. Томоша ва ўйинлар, кўргазмалар билан танишиб, катта завқ-шавқ олдик. Бугунги сайл невараларимни ҳам бир умр эсидан чиқмайди. Мана шундай тинч ва фаровон кунлар учун ҳар қанча шукрона айтсак арзийди.





- Минглаб одамлар томошага чиққан бўлса-да, сайл ниҳоятда тартибли ташкил этилганлиги мени қойил қолдирди, - дейди Андижон шаҳридаги 16-мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси Қизлархон Фозилова. – Ўзим ёш бўлганим учунми, Наврўз ва унинг тарихи ҳақида кенг тушунчага эга эмасдим. Сайлда икки соат қатнашиб, бу айёмнинг асл моҳияти, унинг келиб чиқиши, халқимиз ҳаётидаги аҳамияти хусусидаги тасаввурларим кенгайди.


Меҳнат жамоалари, таълим муассасалари ҳамда ёш йигит-қизлар ўртасидаги турли танлов ва мусобақалар ниҳоятда қизиқарли кечди. Халқ сайли Наврўзнинг умрбоқийлигини, урф-одатларимиз бардавомлигини таъминлаш борасида катта аҳамият касб этиши яққол ифодасини топди.


Киритилган вақти: 22/03/2017 08:59 Кўрилганлиги: 4704
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 1
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг