Андижон шаҳридаги Ёшлар марказида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 26 йиллиги муносабати билан тантанали маросим бўлиб ўтди. Унда вилоятимиз давлат ва жамоат ташкилотлари ходимлари, шаҳар ва туман ҳокимликларидан фаоллар, вилоят ҳамда шаҳар-туман халқ депуталари Кенгашларининг депутатлари, сиёсий партиялар ва нодавлат нотижорат ташкилотларидан вакиллар иштирок этдилар.
Маросимда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов чиқиш қилиб, нутқ сўзлади. Вилоятимиз раҳбари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 26 йиллиги муносабати билан ўтказилган маросимга йиғилганлар орқали бутун вилоятимиз аҳлини табриклар экан, олдимизда турган улкан мақсад ва вазифаларга ҳам тўхталиб ўтди.
Тадбир давомида вилоят ҳокими Президентимиз фармони кўра “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан мукофотланганларни бир гуруҳ юртдошларимизн қутлади ва мукофотларни топширди. Байрам дастури санъаткорларнинг чиқишлари билан янада файзли ўтди.