Вилоятимиз аҳолиси Мустақиллигимизнинг 26 йиллигини катта тантаналар билан кутиб олмоқдалар.
Бу фуқароларимизнинг нурли чеҳраларида, кўнгиллар чорғонлигида янада ёрқинроқ ўз ифодасини топмоқда.
Энг улуғ, энг азиз байрам арафасида Андижон шаҳрининг Бобуршоҳ ва Иргаш Ашуров кўчаларини боғловчи “Мангулик” кўчаси очилди. Унда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этди. Барчани Мустақиллик шодиёнаси билан қутлаб, юртимизда амалага оширилаётган бунёдкорлик ишларининг кўлами янада кенгайши ва бу халқимизнинг нурли келажагини таъминлашини айтиб ўтди. Шунингдек, байрам арафасида вилоятимизда 126 та катта-кичик объектлар фойдаланишга топширилишини мамнуният билан таъкидлади.
Тантана давомида мазкур кўча қурилишини амалга ошириган “Самандар шижоати” масъулияти чекланган жамиятининг ишчиларига миннатдорчилик билдрилди.
- Кенглиги 32, узунлиги 700 метрдан зиёд бўлган ушбу кўча 60 кунда таъмирланиб, фойдаланишга топширилди,-дейди МЧЖ раҳбари Самандар Сайфутдинов.-Йўл бўйларига пиёдалар йўлакчаси, майсалар ва гуллар ўтқазилди. Тежамкор ва узоқни ёритувчи чироқлар ўрнатилди. Бу юмушларга 2 миллиард 8 миллион сўм маблағ сарфланди.
Бунёдкорлик байрамида Андижон санъат коллежининг оркестр жамоаси ва истеъдодли ёш санъаткорлар куй ва қўшиқлари билан барчани даврага чорладилар.