Президентимиз томонидан шу йилнинг 27 февралъ куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида мамлакатимизга кириб келаётган маҳсулотлар импорти ўз ҳолига ташлаб қўйилганлиги танқидий баҳоланганди. Айтиш лозимки, вилоятимиз саноатида муҳим ўрин эгалловчи “GM –Uzbekistan” АЖда фойдаланиладиган бутловчи буюмларни маҳаллийлаштириш ҳам талаб даражасида, деб айтиш қийин.Бу ўз ўзидан ишлаб чиқарувчиларни изланишга ва янги ташаббусларни илгари суришгабошлади. Хонобод шаҳридаги “GOFRA-TECH” масъулияти чекланган жамияти томонидан янги лойиҳаларни амалиётга жорий этилаётганибунга ёрқин мисол бўла олади.
Тадбиркор Фарходбек Тўйчиев ташаббуси билан 2014 йилда ташкил топган мазкур корхонанингқовурғали пластмасса трубкалар ишлаб чиқаришга қаратилган лойиҳаси мутахассислар томонидан юқори баҳоланди. Кампировот маҳалласи ҳудудудидаги механизмларни таъмирлаш участкасига қарашли бинони нолъ қийматида берилиши имкониятлар эшигини очди.
Қисқа вақт ичида таъмирлаш ишлари амалга оширилди. “Ҳамкорбанк”нинг Қўрғонтепа филиали томонидан берилган молиявий кўмак ва ўз маблағиҳисобига Хитой давлатидан29800 АҚШ доллариликдастгоҳлар сотиб олинди.
- Дастлаб атиги 3 нафар ишчи билан фаолиятимизни бошлаганмиз,-дейдикорхона раҳбари Ф.Тўйчиев.- Сифатга алоҳида эътибор қаратибишлаб чиқарувчилар орасида ўз ўрнимизни топдик. Ишга қабул қилишдаёшларнинг изланувчанлиги ҳисобга олинди. Хозирда 3 сменада иш ташкил этилган. Ҳар ойда 150 миллион сўмликмаҳсулот буюртмачиларгаетказиб бериляпти.
Амалдаги йилда корхонада тайёрланаётган маҳсулотлартури 3 тага кўпайди. Илгарлари қовурғали пластмасса трубкалар хориждан келтириларди. Маҳаллийлаштириш эвазига таннарх арзонлашди. Хозирда яна янги лойиҳалар устида ишланмоқда.
“GOFRA-TECH” МЧЖ жамоаси ўз фаолиятини кенгайтириш ҳаракатида. Топилган даромад ҳисобига тезкунларда Хитойдан қўшимча дастгоҳлар келтирилади. Бу билан ишлаб чиқариш сурати уч баробарга ўсади.
Яна бир янгилик. Ўтган ҳафтада хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида корхонада ташкил этилган тикувчилик цехииш бошлади. 20 нафар чеварлар ишга қабул қилиниб, 4 турдаги трикотаж буюмлари тайёрланмоқда. Тадбиркор яратган иш ўринлари оилаларнинг иқтисодий фаровонлигиниошириши шубҳасиз.