Истеъдодли ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга амалий кўмак бериш мақсадини ўзида мужассам этган "Юксак маънавиятли авлод" республика ёшлар фестивалининг бу йилги вилоят босқичи Андижон давлат университетида бўлиб ўтди.
Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими томонидан қатор ташкилот ва идоралар ҳамкорлигида ташкил этилган фестивалнинг шаҳар ва туман босқичларида ғолибликни қўлган киритган 14 ёшдан 25 ёшгача бўлган уч юздан ортиқ ёшлар "Бадиий ижод", "Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг асарлари билимдони", "Мустақиллик тарихи билимдони", "Энг иқтидорли ҳунарманд", "Ўз асарида миллийликни акс эттирган рассом", "Ўз асарида миллийликни акс эттирган дизайнер", "Ватан куйчиси", "Юксак маънавиятли авлод" номинациялари бўйича ўзларининг иқтидор ва қобилиятларини синовдан ўтказдилар.
- 2014 йилдан буён анъанавий ўтказилиб келинаётган мазкур фестиваль Ватанимиз мустақиллигининг маънавий асосларини мустаҳкамлаш, ёшларнинг билими ва дунёқарашини янада кенгайтириш, уларнинг баркамол шахс сифатида жамиятда ўз ўрнини топишига кўмаклашишга хизмат қилмоқда, - дейди республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими матбуот котиби Алимардон Асқаров. - Жорий йилда беш мингдан ортиқ истеъдод эгалари қатнашиш истагини билдириб, ариза топширган. Бу эса фестиваль нуфузининг йилдан йилга ортиб бораётганидан далолат.
Фестиваль доирасида ёшларнинг ҳунармандлик, тасвирий ва амалий санъат асарлари, инновацион ғоя ва ишланмалар кўргазмалари, илмий-адабий ишлари намойиш этилди.
- Болалигимдан дизайнерликка қизиқаман, - дейди Пахтаобод енгил саноат касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Нозима Мадаминова. - Ҳар бир чизмамда замонавий ва миллийликни уйғунлаштиришга интиламан. Бугунги фестивалда либосларим ҳамда эскизларим билан қатнашяпман. Уларнинг кўпчиликка манзур бўлганидан қувондим. Келгусида ўз устимда янада ишлаб, Президентимизнинг биз ёшларга бераётган ишончини оқлашга ҳаракат қиламан.
Ҳакамлар ҳайъати томонидан ёш тоифаси бўйича 24 нафар иштирокчи ғолиб топилиб, улар фестивалнинг мамлакат босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритдилар. Ғолиблар вилоят ҳокимлигининг диплом ва эсдалик совҒалари билан тақдирланди.
Шунингдек, фестивалнинг ҳар бир иштирокчисига Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази томонидан мавжуд босма ва электрон китоб фондидан фойдаланиш