Бош саҳифа / Янгиликлар / Марҳаматда энди нима гаплар! Муаммолар бартараф этилдими?
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Марҳаматда энди нима гаплар! Муаммолар бартараф этилдими?

Хабарингиз бор Марҳамат туманида жойлашган “Дукчи Эшон” МФЙ Исломобод кўчасида яшовчи фуқаролар томонидан билдирилган мурожаат, ўзбек интернет сегментларида муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Ушбу вазиятни ойдинлаштириш мақсадида Андижон вилоят ҳокимлиги Матбуот хизматининг суриштирув ишлари олиб борилди. Ўрганиш жараёнида муҳокамаларга сабаб бўлган маиший газ, электр таъминоти, йўл ва бошқа ижтимоий муаммолар кўриб чиқилди.

Шунингдек, суюлтирилган газ таъминотида истиқомат қилувчи аҳоли хонадонлари сони 206 та бўлиб, ушбу аҳоли хонадонларига “Ўзтрансгаз” АЖ томонидан жами 249 дона маиший газ баллонлари ижара шартнома асосида етказиб берилган.

Мазкур МФЙ ўрамида истиқомат қилувчи суюлтирилган газ таъминотидаги аҳоли хонадонларига туман ҳокимлиги тасдиқлаган режа-график асосида, белгиланган муддатларда суюлтирилган газ етказиб бериб келинмоқда. Жумладан, 2019 йил июль ойида ушбу ҳудуд учун ажратилган суюлтирилган газ ҳажм режаси 2,04 тн (тонна) ташкил қилиб, амалда, 2019 йил 4-15 июль кунлари жами 4,44 тн режага нисбатан 218 % суюлтирилган газ етказиб берилган. 2019 йил август ойида ажратилган суюлтирилган газ ҳажм режаси 2,04 тн бўлсада, амалда 20-30 август кунлари аҳолига жами 5,45 тн режага нисбатан 267 % суюлтирилган газ етказиб берилган.

Марҳамат тумани “Дукчи Эшон” МФЙ Исломобод кўчасида 84 та суюлтирилган газ таъминотидаги аҳоли хонадонлари истиқомат қилиб барча мавжуд 84 та аҳоли хонадонлари “Ўзтрансгаз” АЖ томонидан маиший газ баллонлари билан таъминланган. 2019 йил 15 июль куни Исломобод кўчасига белгиланган режа-графикларга асосан 1,680 тн, 2019 йил 30 август куни 1,680 тн суюлтирилган газ белгиланган муддатларида етказиб берилгани ҳақида мутасаддилар маълум қилишмоқда.

Ўраганиш жараёнида, ушбу кўчада яшовчи аҳоли учун электр таъминоти узлуксизлигини таъминлаш юзасидан мавжуд камчиликлар “Андижон” ҲЭТК директори бошчилигида ўрганилди. Эскирган таянчларни янгисига алмаштириш, тортилган тармоқларнинг атрофидаги дарахт шохларидан тозалаш ишлари олиб борилди.



Бундан ташқари, “Дукчи Эшон” МФЙ Исломобод кўчаси учун 1 дона қуввати 100 кВа бўлган трансформатор пунктини қуриш ва ўрнатиш ҳамда 20 дона янги темир бетон таянчлар ўрнатиш ишлари бошлаб юборилди.

Ушбу масала бўйича “Дукчи Эшон” МФЙ ҳудудида “Обод туман маркази” давлат дастури доирасида жами 50 та темир бетон таянчлар алмаштирилиб 1,4 км СИП кабел тармоқлари тортилган, дастурга асосан 3-чорак давомида 70 та таянчлар ва 1,8 км янги тармоқ тортиш ва битта трансформатор ўрнатиш режаштирилгани маълум бўлди.



“Дукчи Эшон” МФЙ ҳудудида ўрганишни давом эттирар эканмиз, “Обод туман маркази” дастури доирасига айнан бу ҳудуд киритилгани ва ўз навбатида белгиланган режа асосида ишлар амалга оширилаётганига гувоҳ бўлдик. Дастур доирасида жами 300 млн. сўм ҳисобидан 3,2 км ичимлик суви тармоғи тортиш режалаштирилган бўлиб, ҳозирда тўлиқ режалаштирилган ичимлик сув тармоғи тортилиб, ичимлик сув билан таъминланганлиги ҳамда ичимлик сув билан боғлиқ масалалардаги камчиликлар бартараф этилаётгани ўз тасдиғини топди.

Йўл масаласида “Дукчи Эшон” МФЙ ҳудудида жами 8,5 км узунликда йўллар мавжуд бўлиб, “Обод туман маркази” дастури асосида 2,4 км қисмида асфальтлаш ишлари амалга оширилган, қолган 6,1 км қисмини 0,5 км дастур асосида 5,6 км туман ҳокимлиги, туман йўллардан фойдаланиш УК ва аҳоли хамкорлигида тупроқ қатламидан шағал қатламига ўтказилган, аҳоли билан учрашув жараёнида фуқароларга 2020 йилда дастурга киритилиб асфальтлаш ишлари амалга оширилиши тушунтирилди.

Маълумот учун 2018 йилда Исломобод кўчасининг 500 метр кисми Марҳамат ТЙФУ корхонаси томонидан шағалланиб 25465,085 минг сўм маблағ сарфлангани, 2019 йилда корхона тассаруфидаги 4Н-1130 «Марҳамат-Бозорбоши» автомобил йулининг 1300 метр кисми Жомъе кўчасидан ўтганлиги сабабли жорий таъмирлаш ҳисобидан тўлиқ асфальтланиб фойдаланишга топширилган. Қолаверса, 2018-2019 йиллар давомида Дукчи Эшон МФЙ ҳудудидаги ички хўжалик кўчалари Марҳамат туман ҳокимлиги томонидан ҳашар йўли билан, аҳолининг ўз маблағлари ҳисобидан шағал тўкилиб ётқизилган. Бу ишларга корхонанинг машина-механизмлари жалб этилган. Шунингдек, “Дукчи Эшон” МФЙ ҳудудидаги бошқа кўчаларни асфальтлаш босқичма-босқич манзилли рўйхат асосида келгуси йилларда бажарилиши режалаштирилган.



Билдирилган муаммолар ўринли албатта, аммо цензурага йўл қўйилган ҳоллар хам йўқ деб бўлмайди. Мақолада ёзилишича, “...ушбу кўчага ичимлик суви тармоғининг асосий қисми давлат томонидан тортилган бўлсада, кўчанинг ярмига маҳалла аҳли ўзи ҳаракат қилган. Қолаверса, ичимлик суви узлуксиз бўлмаса ҳам МИБ ходими “сув пули”ни бетўхтов йиғиб бормоқда”! деб кўрсатилган. Шу ўринда айтиш жоизки, Марҳамат туманида аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш борасида охирги йилларда кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда, ҳусусан, 2017 йилда 1,2 млрд. сўм маблағ ҳисобига 10 км тармоқ қуриш ишлари амалга оширилган бўлса, 2018 йилда 12 млрд.сўм маблағ ажратилиб, 86 км сув тармоғи ва 11 та сув қудуғи қурилиб фойдаланишга топширилган. Жорий йилнинг ўзида бажарилаётган ишлар таҳлил қилинса, барча манбаалар ҳисобидан 77 млрд. 875 млн.сўм (2018 йилга нисбатан 6,5 баробар ортиқ) маблағ ажратилиб, 136 км сув тармоғи, 9 та ер ости сув қудуғи, 5 та сув олиш иншооти ҳамда 10 та сув сақлаш резервуарини қуриш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. Шу кунга қадар 94 км масофага тармоқ тортиш ишлари амалга оширилди. 6 та янги қудуқ ишга туширилиб, 4 та сув сақлаш иншоотида таъмирлаш ишлари бажарилди. Амалга оширилган ишлар натижасида туман аҳолисининг сув таъминоти даражаси сезиларли даража ортиб бормоқда, жумладан, 2017 йилда таъминот даражаси 52,6 фоизни ташкил этган бўлса, 2018 йилда 55,1 фоиз, 2019 йилда 77,5 фоиздан иборат бўлган. (2019 йилда таъминот даражаси 2018 йилга нибатан 22,4 фоизга ортган). Ушбу кўрсаткични жорий йил якунига қадар 89 фоизга кўтариш кўзда тутилган.



Жорий йилда, туманнинг “Дукчи Эшон” МФЙ Исломобод кўчасида ҳам қурилиш ташкилоти томонидан 1,3 км. масофада ичимлик суви тармоғи тортилиб, маҳалла аҳолиси 100 фоиз тоза ичимлик суви билан таъминланди. Айни пайтда ҳудудда 24 соат мобайнида, яъни кечаю-кундуз ичимлик сув таъминоти мавжуд.

Дукчи Эшон МФЙ раиси Абдумухтор Давлатовнинг маълум қилишича, ҳар бир кўчада 24 соат мобайнида ичимлик суви оқиб турибди. Шу йилнинг май, июнь, июль ойларида янги қувур тортиш ишлари олиб борилиши муносабати билан айрим кунларда ичимлик сувини маълум соатларга тўхтатиб туришга тўғри келган. Бу ҳақида “Тараққиёт” телеканали орқали эълон берилибгина қолмасдан, ҳар бир кўчага огоҳлантириш хатлари тарқатилган.

Исломобод кўчасида истиқомат қилувчи фуқароларнинг маълум қилишларича, уларнинг тоза ичимлик суви борасида эътирозлари йўқлиги, бироқ, томорқадаги экинларни суғоришда муаммолар мавжудлиги сабаб “Кун.Уз” муҳбирига ариқда оқувчи оқар сувга эҳтиёжи борлигини маълум қилганлигини баён қилдилар.

Шу билан бир қаторда, “Кун.уз” мухбири томонидан, “ичимлик суви узлуксиз бўлмаса ҳам МИБ ходими “сув пули”ни бетўхтов йиғиб бормоқда”! деб кўрсатилган жумла, шу куннинг ўзида туман МИБ вакили ва маҳалла фуқаролари билан ушбу ҳудудга бориб ўрганилганда, ҳозирги кунда ичимлик сув хизмати учун Исломобод кўчаси аҳолиси билан шартнома мавжуд эмаслиги, сув учун ҳозирча ҳеч қандай маблағ йиғилмаганлиги маълум бўлди.

Андижон вилоят ҳокимлиги
Матбуот хизмати


Охирги ўзгариш: 24/10/2019 18:49 Кўрилганлиги: 2976
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 125
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг