Бош саҳифа / Янгиликлар / МТМлар фаолиятини лицензиялаш борасида яратилган имтиёзлар
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

МТМлар фаолиятини лицензиялаш борасида яратилган имтиёзлар

Андижон давлат университетида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 мартдаги “Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори ижросига бағишланган мулоқот-семинар бўлиб ўтди. Унда таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳудудий бўлимлари ходимлари, мактабгача, халқ таълими бошқармалари мутахассислари ва мутасадди ташкилотлар вакиллари, нодавлат таълим соҳасида фаолият юритиш истагида бўлган тадбиркорлар иштирок этдилар.







Тадбирни вилоят ҳокимининг ўринбосари Серобиддин Исмоилов олиб борди. Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси раиси Улуғбек Тошкенбоев қарорнинг мазмун-моҳияти, унинг ижросини таъминлаш, лицензия бериш тартиби ҳақида тушунчалар берди. Шунингдек, муассасалар фаолиятини замонавий технологиялар ва услублар асосида ташкил этиш, бу борада илғор тажрибаларни амалиётга татбиқ этиш орқали юқори натижаларга эришиш мумкинлигини таъкидлаб, лицензиялар олиш борасида ҳам бир қатор қулайлик ва афзалликлар яратилганини айтиб ўтди.

Иштирокчилар таълим сифатини ошириш борасида соғлом муҳитни яратиш, муассасаларни малакали кадрлар билан таъминлаш, рақобатни кучайтириш, юридик ва жисмоний шахслар учун қулайликлар бериш, имтиёзлар яратиш борасидаги “Йўл харитаси” ҳамда ишлаб чиқариш корхоналари томонидан ташкил этилган кўргазма билан танишдилар.



Охирги ўзгариш: 16/06/2018 11:19 Кўрилганлиги: 3694
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 1
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг