Фуқаролар мурожаатлари бўйича Олий Мажлис Сенати аъзоси, вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг навбатдаги қабулида 162 та мурожаатлар кўриб чиқилди.
Июль ойининг сўнгги шанбасида ўтказилган очиқ мулоқот аҳолининг муаммолари ва эҳтиёжларидаги ўзгаришларни кўрсатиб берди. Жами 24 та соҳага тааллуқли масалаларда банк-кредит ташкилотлари ҳиссасига энг кўп мурожаатлар билдирилганлигини ойдинлашди – 14 та мурожаат. Яъни, бу бир томондан иқтисодий фаоллик ортганини, иккинчи томондан молия бозоридаги хизматлар сифатини яхшилаш заруратини англатади. Прокуратура ва судлар ваколатига доир 11 та маслала кўтарилди. Мол-мулкнинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш юзасидан 6 та мурожаат қайд этилди. Иш сўраган фуқароларлар сони нисбатан камайгани меҳнат бозоридаги талаб ва таклифнинг мўътадиллашганидан дарак бериб, буни янги иш ўринлари ташкил этилаётганининг самараси, деб баҳоласа бўлади – 5 та мурожаат.
Очиқ мулоқот давомида таббий газ ва сув таъминоти, уй-жой ва коммунал соҳасига оид муаммолар, шунингдек, мажбурий ижро бюроси фаолиятига доир камчиликлар қайд этилди. Аҳоли томонидан кўтарилган барча масалаларни хал этиш чоралари кўрилди.
on-line гуруҳи