Бош саҳифа / Янгиликлар / Мурожааталар ортидаги муаммолар
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Мурожааталар ортидаги муаммолар

Вилоят ҳокими Ш.Абдураҳмоновнинг навбатдаги қабул куни ўтган шанба, 28 апрелда Андижон шаҳридаги А.Навоий боғининг амфитеатрида ўтказилди. Унда турли муаммолар билан келган фуқаролар ва юридик шахслар иштирок этдилар. 

Уй-жой ва бандлик масаласи, тиббий хизмат ва таълим сифати, ичимлик суви ва кўчаларни асфальтлаш каби  муаммолар кўтарилди. Шунингдек, суд-ҳуқуқ соҳасига тааллуқли, тадбиркорликни ривожлантириш борасидаги мурожаатлар қайд этилди. Бирма бир суҳбат асосида вилоят ҳокими мутасадди ташкилотларга тегишли топшириқлар берди.

Ҳудудлар кесими таҳлил этилганда энг кўп мурожаатлар Андижон шаҳри (50 та), Шаҳрихон (21 та), Андижон (22 та) ва Балиқчи (13 та) туманларидан қайд этилган. Март ойидаги қабулга таққосланса, аризаларнинг ортиши Шаҳрихон туманига тўғри келмоқда (+11).  Айни вақтда қатор туманлардан мурожаатлар сони ўзгаришсиз қолганини кўриш мумкин. Эътиборлиси, сўнгги уч ойдан буён вилоят ҳокимининг қабулига Хонобод шаҳридан мурожаатлар келиб тушмаяпти.

                              

                                                                                                                                                                

                                                                                                                                                                                         on-line гуруҳи.

  


Киритилган вақти: 28/04/2018 17:13 Кўрилганлиги: 2995
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 1
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг